Худди «Симона» фильмидагидек: «сунъий онг» бир неча кишининг суратидан «янги одам ясаш»ни ўрганди! (видео)

  •   DiMaX
  •  696
  •  14.12.2018 11:24

Худди «Симона» фильмидагидек: «сунъий онг» бир неча кишининг суратидан «янги одам ясаш»ни ўрганди! (видео)

Эндрю Никкол суратга олган, бош ролда Аль Пачино ўйнаган «Симона» илмий-фантастик фильмини эсласангиз керак. Унда махсус компьютер дастури турли актрисалар, топ-моделларнинг қиёфаларидан айрим қисмларини олиб, битта виртуал қиз образини яратади. Nvidia мутахассислари ҳам салкам шунга ўхшаш ишни уддалашди.

ЎҚИНГ: NVIDIA’дан суперкомпьютер: сиз учун эмас, роботлар учун

Nvidia компаниясининг уч нафар дастурчиси «сунъий онг» нейротармоғини бир нечта кишиларнинг суратларидан янги бир одам қиёфасини яратишга ўргатишди. Бунда илк манба бўлган суратларнинг ҳар биридан деталлар олинади ва умумлаштирилади. Дастур кишиларнинг юз чизиқлари, сочининг ранги ва шакли, орқа фони ва ҳатто кўзойнаги сингари деталларни умумлаштиради. Иккита, учта ёки ундан ошиқ фотосуратдаги кишилардан «янги одам ясаш» мумкин.

Нейрон тармоғи ҳар бир фотосуратдан аниқ битта детални олиб, якуний расмда бирлаштириши мумкин, деб ёзади TechCrunch. Масалан – биттасидан орқа фонни, иккинчисининг юзини, учинчисининг сочини ва ҳоказо. Натижада анча ишонарли, «жонли» чиқади.

Бироқ якуний суратнинг қалбаки эканлигини барибир майда деталларда пайқаш мумкин бўлади. Балки келажакда «сунъий идрок» тизимлари ҳақиқийсига ўта ўхшайдиган расмлар ясашни ҳам ўрганиб олишар.

ЎҚИНГ: Сунъий онг: жиловни қўлга олишга ҳали эртами?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!