Худди Терминатордагидек: хитойлик олимлар суюқ робот яратишди

  •   Saroy
  •  1587
  •  29.10.2018 11:48

Худди Терминатордагидек: хитойлик олимлар суюқ робот яратишди

«Терминатор-2» даги афсонавий T-1000’дан илҳомланган хитойлик олимлар суюқ робот яратишди. Бироқ у умуман жаҳлдор эмас ва жуда кичкина.

Хитойлик олимларнинг ихтироси кафтга сиғади. У  пластик ғилдиракка ўхшайди, ичида бир томчи суюқ метал ва литий батареяча. Батареядаги кучланишни назорат қила туриб, металлдаги тортиш кучи марказини ўзгартирса бўлади. Натижада ғилдиракча у ёқдан бу ёққа айланади.

ЎҚИНГ: Роботлар одам эмас: улар шуни ёдда сақлашга мажбур

Суюқ робот лойиҳаси устида иш бундан 6 йил бурун бошланган эди. Ўшанда олимлар суюқ металли қотишманинг ўзига хос жиҳатлари билан танишгандан кейин ушбу лойиҳага киришдилар. У ўзининг юқори электр ўтказиш қобилияти, тортиш кучини назорат қилиш имконияти ва ноодатий қайишқоқлиги билан олимларни ҳайратга солганди. «Бизнинг фикримизча, бундай қотишмалар робот яратишда асқотиши мумкин, яъни, исталган пайтда шаклини ўзгартириши мумкин», — дейди робот яратувчилардан бири Тан Шиян. «Албатта, менинг ҳаёлимга дарҳол Терминатор  филмидаги T-1000 келди, ушбу фильмни мен 10 йил аввал кўргандим.

ЎҚИНГ: Қотил-роботлар одамларга ўз қарорини тушунтиради

Бундай роботлардан келгусида қутқарув миссияларида фойдаланса бўлади. Масалан, улардан зилзила оқибатларини бартараф этиш пайтида вайроналар остида қолган одамларни қутқаришда фойдаланса бўлади. Чунки бундай роботлар назарий жиҳатдан қулфланиб ёки шунчаки қаттиқ беркилиб қолган эшикнинг тагидан ёки тирқишидан судралиб кира олади. Уни катталаштириш ҳам мумкин ёки кичрайтирса ҳам бўлади. Қолаверса хитойлик олимларнинг ушбу ихтироси ёрдамида дори-дармонни инсон танасининг аниқ бир жойига манзилли қилиб етказиш ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Ўргимчак-роботлар: уларни сиз пайқамайсиз ҳам

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!