Хушхабар: Android учун русча Telegram X’ни юклаб олинг!

  •   DiMaX
  •  1132
  •  12.03.2018 18:24

Хушхабар: Android учун русча Telegram X’ни юклаб олинг!

Telegram жамоаси Apple гаджетлари учун ўз мессенжерининг муқобил расмий клиенти – Telegram X иловасини тақдим этгани, кейинроқ эса бу дастур Android-қурилмалар учун ҳам ишлаб чиқилганидан хабарингиз бор. Лекин шу пайтгача унга рус тили киритилмаганлиги боис айрим фойдаланувчилар унга ўтишга иккиланиб юришибди.

ЎҚИНГ: Android учун Telegram X янгиланди: автоматик тунги режим ва янги босқичдаги хавфсизлик!

Гарчи Telegram X расман русчалаштирилмаган эса-да, мессенжердаги @teleblog канали Android-смартфонлар учун унинг рус тилига ўгирилган талқинини тақдим этди. Иловани синовдан ўтказиш учун канал жамоаси аъзоларидан бирининг смартфонида уни ишлатиб, тўлақонли фойдаланиб кўришган. Русчалаштирилган Telegram X синовлардан муваффақиятли ўтган ва у тўғри ишламоқда.

Русчасини ўрнатиш учун, агар олдин смартфонингизга Telegram X ўрнатилган бўлса, уни ўчиришингиз керак бўлади. Кейин эса русчалаштирилган Telegram X’ни мана бу ҳавола орқали «Terabayt.Uz» сайтининг Telegram-каналидан смартфонингизга кўчириб оласиз. APK-файлни ишга тушириб, иловани ўрнатасиз ва аккаунтингизга кириб, бемалол фойдаланаверасиз!

Эслатиб ўтамиз, ҳар қандай норасмий версиялардан фойдаланганлик учун масъулият ўз зиммангизда бўлади. «Terabayt.Uz» сайти ёки @teleblog канали мазкур иловадан фойдаланиш сабабли юзага келиши мумкин бўлган носозликлар учун жавобгар бўлмайди.

ЎҚИНГ: Telegram X’нинг оддий Telegram’дан фарқи нималарда?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.