Хушхабар: Google Maps’га 39та янги, жумладан, ўзбек тили ҳам қўшилди!

  •   DiMaX
  •  1744
  •  31.03.2018 12:44

Хушхабар: Google Maps’га 39та янги, жумладан, ўзбек тили ҳам қўшилди!

«Қидирув гиганти» сифатида кўпроқ танилган Google компанияси ўзининг турли хизмат ва маҳсулотларини мунтазам такомиллаштириб, модернизациялаб келади. Жумладан, унинг Google Maps сервиси энди яна 39 та тилни қўллаб-қувватлайдиган бўлди.

ЎҚИНГ: Google Maps йўллардаги тезлик лимитини кўрсатади

Бу ҳақда сервис ходимлари компаниянинг расмий блогида хабар қилишган. Ушбу тиллар орасида ўзбек тили ҳам борлиги биз учун алоҳида қувонарлидир.

Google’нинг таъкидлашича, дунё бўйича янги қўшилган 39 та тилда гаплашувчиларнинг умумий сони тахминан 1,25 миллиард нафарга етади. Бу эса бутун дунё бўйича Google Maps сервисининг янада оммалашувига туртки бўлади.

Google Maps иловасини Android-гаджетларга ушбу ҳавола, iOS-девайсларга эса мана бу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин. Шунингдек, компьютер ёки ноутбук орқали ушбу сервисдан фойдаланиш учун, браузерингизда https://www.google.com/maps манзилига кирасиз.

ЎҚИНГ: Google Maps’нинг енгил талқини – Maps Go’ни исталган Android-қурилмага ўрнатамиз