Хушхабар: Google ушбу оммабоп хизматини яна 24 та давлатда тақдим этмоқда

Хушхабар: Google ушбу оммабоп хизматини яна 24 та давлатда тақдим этмоқда

Google Play Pass ўйинларга обуна хизмати июль ойида қамровини кенгайтирган эди. Мана, орадан бир неча ой ўтиб компания ушбу хизмат кўрсатиладиган давлатлар рўйхатини яна 24 тага оширди.

Октябрь ойидан бошлаб, қуйидаги 24 та Европа давлатида сервисдан фойдаланиш имкони пайдо бўлади:

• Австрия
• Бельгия
• Болгария
• Хорватия
• Дания
• Эстония
• Финляндия
• Греция
• Кипр
• Латвия
• Лихтенштейн
• Литва
• Люксембург
• Малта
• Голландия
• Норвегия
• Полша
• Португалия
• Руминия
• Словакия
• Словения
• Венгрия
• Швеция
• Чехия Республикаси

Агар сиз юқоридаги давлатлардан бирида истиқомат қилсангиз, обуна тўлови эвазига 350 дан ортиқ ўйинларнинг тўлиқ талқинига ҳеч қандай реклама ва ички харидларсиз эга бўлишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Google «Хариталар»дан ҳайдовчилар учун хушхабар бор!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!