Хушхабар: кучсизроқ смартфонлар учун енгиллаштирилган Gmail Go чиқди

  •   DiMaX
  •  887
  •  15.02.2018 10:02

Хушхабар: кучсизроқ смартфонлар учун енгиллаштирилган Gmail Go чиқди

Google компанияси нисбатан кучсиз техник таъминотга эга, ҳамёнбоп смартфонлар учун ўз операцион тизимининг махсус талқини – Android Goни тақдим этганидан хабарингиз бор. Унинг учун енгиллаштирилган иловалар ҳам ишлаб чиқилмоқда.

ЎҚИНГ: «iOS’лашган» Android O тизимидаги 10 илғор жиҳат

Google Play иловалар каталогига Gmail почта клиентининг ҳам Android Go’да ишловчи смартфонлар учун мослаштирилган варианти жойланди. Ундан ортиқча унсурлар олиб ташланган ва дастурнинг ўзи нисбатан кучсиз смартфонларга мослаштирилган. Аниқлик учун мазкур илованинг номига ҳам «Go» қўшимчаси қўшилган – у Gmail Go деб номланади.

Иловалар дўконидаги бошқа енгиллаштирилган дастурлар сингари, Gmail Go ҳам оригиналдагидан кўра камроқ жиҳозларга эга. Шунингдек, уни Android 8.1 талқинидан олдинги операцион тизимлар бошқаруви остидаги смартфонларга ўрнатиб бўлмайди.

ЎҚИНГ: Google Maps’нинг енгил талқини – Maps Go’ни исталган Android-қурилмага ўрнатамиз

Android Go дастурий лойиҳаси шу номдаги смартфонларга енгиллик яратиш мақсадида бошланган Google ташаббуси ҳисобланади. Бунақа смартфонлар бошланғич даражадаги процессорга ва кўпи билан 1 гигабайт ҳажмли тезкор хотирага эга бўлади. Шунга яраша, нархлари ҳам арзон бўлгани сабабли, улар ривожланаётган мамлакатларнинг аксарият аҳолиси учун қўл келади.

Android Go операцион тизими бошқаруви остида ишловчи смартфонлар эгалари Gmail Go иловасини мана бу ҳавола орқали Google Play дўконидан бепул юклаб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Энг арзон смартфонлар: уларга қандай процессорлар қўйилади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!