Хушхабар: куни кеча тақдим этилган Pixel 2 ва Pixel 2 XL учун ҳозироқ буюртма бериш мумкин!

  •   DiMaX
  •  3064
  •  06.10.2017 16:10

Хушхабар: куни кеча тақдим этилган Pixel 2 ва Pixel 2 XL учун ҳозироқ буюртма бериш мумкин!

4 октябрь куни Google компанияси АҚШнинг Калифорния штатида ўзининг янги авлод Pixel смартфонлари – Pixel 2 ва Pixel 2 XL мобил алоқа воситаларини тақдим қилганлигидан хабарингиз бор.

Мазкур икки смартфон купертинолик гигантнинг «юбилей айфони» – iPhone X моделининг Андроиддаги аналоги сифатида кўрилаётир. Уларнинг техник хусусиятларини мана бу мақоламиздан ўқиб, батафсил билиб олишингиз мумкин.

Хабар берилганидек, тақдим этилган кунданоқ ушбу смартфонларга Австралия, Канада, Германия, Ҳиндистон, Буюк Британия ва АҚШда олдиндан буюртмалар олинади. Шу буюртмалар асосида Google Pixel 2 смартфони 15 октябрдан, Pixel 2 XL эса 15 ноябрдан етказиб берила бошлайди. Бошқа мамлакатлардаги харидорлар учун эса бундай имконият расман кейинроқ тақдим этилади.

Лекин сайтимиз ҳамкорларидан бири ўзбекистонлик хоҳловчилар учун ҳам ҳозирданоқ ушбу энг илғор Андроид-смартфонларни олдиндан буюртма бериш асосида етказиб беришни йўлга қўйган.

Нархлари масаласига келсак. Хабарингиз борки, ҳар иккала қурилма ҳам ички хотирасининг ҳажмига кўра икки хил талқинда ишлаб чиқарилади. Уларнинг нархлари ҳам шунга қараб қуйидагича фарқланади:

  1. Google Pixel 2, тезкор/ички хотираси 4/64 ГБ, нархи – 6 970 000 сўм
  2. Google Pixel 2, тезкор/ички хотираси 4/128 ГБ, нархи – 7 790 000 сўм
  3. Google Pixel 2 XL, тезкор/ички хотираси 4/64 ГБ, нархи – 8 610 000 сўм
  4. Google Pixel 2 XL, тезкор/ички хотираси 4/128 ГБ, нархи – 9 430 000 сўм

Буюртма билан харид қилиш тартиби қуйидагича: сиз шу иккита модел – Pixel 2 ва Pixel 2 XL смартфонларидан ўзингиз танлаган бири учун олдиндан буюртма берасиз ва нархининг 20 фоизини тўлайсиз. Сиз танлаган моделдаги қурилмани етказиб бериш бошланганидан кейинги икки ҳафталик муддатда смартфонни қабул қилиб оласиз.

Энг замонавий технологик хусусиятларга эга Google Pixel 2 ёки Pixel 2 XL смартфонларига буюртма беришни истасангиз, у ҳолда +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали сайтимиз менежерига мурожаат қилишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, сайтда берилган маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!