Хушхабар: ниҳоят, Instagram’да гуруҳли видеочат ишга тушди!

  •   DiMaX
  •  765
  •  27.06.2018 16:29

Хушхабар: ниҳоят, Instagram’да гуруҳли видеочат ишга тушди!

Instagram фотосервиси жамоаси, ниҳоят, фойдаланувчиларга гуруҳли видеоқўнғироқларни амалга ошириш имкониятини тақдим этди. Ушбу функция аллақачон халқаро кўламда барча фойдаланувчилар учун тарқатила бошлади.

ЎҚИНГ: Instagram сизни кузатишини биласизми? Унинг таъқибидан қутулиш йўлини-чи?

Ким биландир видеочат бошлаш учун тўғридан-тўғри мулоқот қилиш ойнаси – Direct’нинг юқори ўнг бурчагидаги видеокамера белгичасини босасиз. Гуруҳли видеоқўнғироқлар ҳам шундай тарзда амалга оширилади.

Суҳбатга қўшилувчилар сонига қараб чат ойнаси автоматик тарзда мослашади. Гуруҳли видеочатда бир вақтнинг ўзида беш нафаргача киши ўзаро кўришиб гаплаша олади. Бунда видеонинг ойнасини кичкиналаштириб қўйганча, асосий янгиликлар тасмасини кузатиш ҳам мумкин.

Бундан ташқари, Instagram муайян фойдаланувчининг қизиқишларига мос келувчи фото ва видеоларни тавсия этадиган Explore варақасини ҳам янгилади. Унда энди турли мавзулардаги бўлимлар пайдо бўлди: спорт, фильмлар, санъат... Шунингдек, сизнинг бу иловадаги сўнгги ҳаракатларингиздан келиб чиқиб тавсиялар берувчи бўлим ҳам очилган. Ўзингизга қизиқ бўлмаган каналларнинг овозини ўчириб қўйсангиз ҳам бўлаверади.

Instagram иловасини iOS-девайслар эгалари мана бу, Android-гаджетлар соҳиблари эса мана бу ҳаволалар орқали бепул ўрнатиб (ёки янгилаб) олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Актриса ва хонандаларимиз Instagram’да қанчалик фаол?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!