Хушхабар: Nokia смартфонларидан тўрттасига Face Unlock қўшиляпти

  •   DiMaX
  •  630
  •  26.06.2018 11:35

Хушхабар: Nokia смартфонларидан тўрттасига Face Unlock қўшиляпти

Андроид-смартфонларда фойдаланувчининг юзини таниш орқали қурилмани қулфдан чиқариш функцияси сифатида асосан Face Unlock технологияси қўлланмоқда. Унинг афзалликларидан бири шундаки, бунда қурилмага ҳеч қандай қўшимча жиҳоз ўрнатиш шартмас – у дастурий таъминот даражасида ишлайверади.

ЎҚИНГ: Видео: Huawei юзни таниш тизими Apple’никидан тезкор чиқди!

Шу боис ҳам кўплаб смартфонсозлар ўзларининг янги моделларини бирйўла Face Unlock технологияси билан чиқаришмоқда. Шунингдек, аввал тақдим этилган смартфон моделларига ҳам янгиланишлар орқали ушбу дастурий таъминот технологияси татбиқ қилинмоқда.

Twitter микроблоглар тармоғидаги Nokia Mobile расмий аккаунтининг хабар қилишича, яқин орада тўрт хил моделдаги Nokia смартфонларига ҳам Face Unlock технологиясини қўшишади. Булар Nokia 8 Sirocco, Nokia 7 Plus, Nokia 8 ҳамда Nokia 6.1 моделларидир. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, юзни таниш технологияси қўшилган янгиланишлар мазкур моделлар учун яқин ойлар ичида тарқатилади.

Дарвоқе, Nokia брендининг айрим мобил телефонлари юртимизда ҳам сотилмоқда.

ЎҚИНГ: 520 000 сўмдан бошланган Nokia телефонлари нархлари (2018 йил 5 июнь) – харидингиз Ўзбекистон бўйича етказиб берилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!