Хушхабар: «Ўзбекэнерго»га энди Telegram орқали мурожаат этиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  1662
  •  24.01.2018 18:40

Хушхабар: «Ўзбекэнерго»га энди Telegram орқали мурожаат этиш мумкин!

Telegram мессенжери оммалашиб, турли компаниялар унда ўз каналларини очишда, ботларини яратишда давом этишмоқда. Жумладан, аҳоли «Ўзбекэнерго» акционерлик жамиятининг ушбу мессенжердаги канали орқали унинг янгиликларидан бохабар бўлиб келмоқда.

ЎҚИНГ: Президентнинг расмий Telegram-канали очилди

«Ўзбекэнерго»нинг Telegram-каналида хабар қилинишича, энди истеъмолчилар ушбу Жамиятга мессенжер орқали ҳам мурожаат этишлари мумкин.

Хабарга кўра, электр энергияси билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, таклифларни ўрганиш мақсадида «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамиятининг халқ билан мулоқот қилиши янада осонлаштирилди.

Энди республикамиз аҳолиси «Ўзбекэнерго билан мулоқот» канали орқали мурожаатларни «Ўзбекэнерго» АЖга йўллашлари мумкин. Йўлланган мурожаатлар шахсан Жамият Бошқарув Раиси назоратида ўрганиб чиқилиб, батафсил жавоб қайтарилади.

Истеъмочилар каналга мурожаат юбориш учун @uzbekenergo_admin никли фойдаланувчига ёзишлари лозим.

ЎҚИНГ: «Terabayt.Uz» тавсия этади: фойдали Telegram-каналлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.