ХУШХАБАР: Ўзбекистонда шаҳарлараро телефон алоқаси учун ягона нарх жорий этилди

  •   DiMaX
  •  1604
  •  12.10.2018 17:24

ХУШХАБАР: Ўзбекистонда шаҳарлараро телефон алоқаси учун ягона нарх жорий этилди

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси шаҳарлараро алоқа учун ягона тарифлаш тизими йўлга қўйилганлигини эълон қилади. Бу ҳақда компания ўз расмий сайти орқали хабар берган.

ЎҚИНГ: "Ўзбектелеком": "Телефон алоқа хизматлари нархлари ошмайди".

Унга кўра, ҳозирда «Ўзбектелеком» АК томонидан барча маҳаллий телефон алоқа абонентларига шаҳарлараро қўнғироқлар учун ягона тариф режаси ўрнатилди.

Яъни, энди бутун ойлик лимит 180 дақиқадан ошганда, масофадан қатъи назар, Ўзбекистон бўйлаб ҳар бир тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган 1 дақиқа сўзлашув учун 12 сўм нарх белгиланди.

Шаҳарлар ўртасидаги масофадан қатъи назар, маҳаллий телефон тармоқлари орқали кўпроқ мулоқот қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: БАТАФСИЛ ҚЎЛЛАНМА: Янгича – 9 хонали тизимда телефон рақамининг кодини қандай аниқлаймиз?