Хушхабар: Redmi Note 5 Pro «Малика»га келди! Аммо нархи...

  •   DiMaX
  •  22678
  •  06.04.2018 15:12

Хушхабар: Redmi Note 5 Pro «Малика»га келди! Аммо нархи...

Xiaomi компаниясининг турли русумлардаги смартфонлари Ўзбекистон бозорига ҳам жадал кириб келишда давом этмоқда. Мухлисларимиз кўпинча унинг энг сўнгги тақдим этилган ҳамёнбоп модели – Redmi Note 5 Pro ҳақида сўрашади.

ЎҚИНГ: Redmi Note 5 ва Note 5 Pro тақдим қилинди: кутилмаган жиҳат ва нархлар!

Ниҳоят, пойтахтимиздаги «Флешка» техномаркази (халқ тилида – «Малика» савдо мажмуаси) дўконларига ҳам Redmi Note 5 Pro русумли ушбу қурилма етиб келди. Истовчилар унинг тилларанг ёки қора тусли корпусдаги вариантини олишлари мумкин.

Аммо энг қизиғи шундаки, Хитойнинг ўзида бу смартфон 218 АҚШ долларидан (4/64 ГБ) бошлаб, 265 АҚШ долларигача (6/64 ГБ) баҳоланган бўлса, бизга етиб келгунча унинг нархи анча кўтарилибди. Ахир, «Флешка» техномаркази дўконларида Redmi Note 5 Pro модели учун нақ 2 725 000 сўм сўрашмоқда, бу эса тахминан 330 АҚШ доллари, деганидир!

Хулласи калом, ушбу смартфонни шу нархда харид қилаверишадими, ёки у ҳали арзонлашадими – буни энди вақт кўрсатади. Сиз эса биз билан бирга кузатишда давом этаверинг!

ЎҚИНГ: Янги Redmi Note 5 Pro'даги технология Galaxy S9'да ҳам йўқ!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.