Хушхабар: Тошкентда Xiaomi сервис маркази очилди!

  •   DiMaX
  •  3531
  •  19.02.2018 13:31

Хушхабар: Тошкентда Xiaomi сервис маркази очилди!

Ўзбекистон бозорларида ҳозирда энг кўп талаб билан сотилаётган смартфонлар қаторида Xiaomi компанияси маҳсулотлари ҳам бор. Энди пойтахтимизда мазкур компаниянинг расмий кафолат маркази ҳам очилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари бунчалик оммабоплигининг 5 сабаби

Ушбу марказ Тошкентдаги электрон техника маҳсулотларининг йирик бозори – «Флешка» техномаркази (халқ тилида – «Малика» бозори)да жойлашган. Боғланиш учун телефон рақами: (+99871) 200-30-05. Марказнинг сайти эса ҳозирда ишлаб чиқиш жараёнида.

Xiaomi сервис марказида ушбу компания маҳсулотларига хизматлар кўрсатилади. Шунингдек, бевосита шу ернинг ўзида смартфонларни харид қилиш имкони ҳам бор.

19 февралда «Terabayt.Uz» сайтининг Facebook-саҳифасида айни мана шу кафолат марказидан жонли эфир олиб борилган. Уни мана бу ҳавола орқали ўтиб, томоша қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi'дан яхши смартфон танлаймиз, бу – осон иш эмас!

Xiaomi компаниясининг Тошкент шаҳридаги расмий сервис марказида бепул кафолат хизматлари олиш учун, харид қилинаётган Xiaomi смартфонининг жамланмасида унинг Ўзбекистонда расман сотилаётганлигини тасдиқловчи тегишли белгилар бўлиши лозим. Булар эса қуйидаги мақоламизда батафсил таърифланган ва видеода ҳам кўрсатилган:

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари кафолат шартларини билиб олинг ва Redmi 5 Plus видеотавсифини томоша қилинг!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.