ХУШХАБАР: Ucell аллақачон Ўзбекистонда 5G тармоғини синовдан ўтказди! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  2026
  •  16.09.2019 18:33

ХУШХАБАР: Ucell аллақачон Ўзбекистонда 5G тармоғини синовдан ўтказди! (+«жонли» видео)

5G технологиясини татбиқ этишни тезлаштириш муҳим ва кераклилиги ҳақида президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг апрель ойида, Пекинда Huawei компаниясининг Тадқиқотлар ва инновациялар марказига ташрифи давомида айтиб ўтган. Ўзбекистонда 5G’ни татбиқ этиш бўйича Президент топшириғини бажариш учун «Coscom» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) мобил алоқанинг бешинчи авлоди – 5G’ни синаш жараёнини бошлади, дейилади компания хабарида.

ЎҚИНГ:  Ишонасизми, АКТ вазирлиги 5G тармоқларини қуриш бўйича таклифлар сўраяпти!

Замон технологик талабларига мос тарзда, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги операторлар, провайдерлар ҳамда Ўзбекистонга телекоммуникацион қурилмаларни олиб келувчи мутахассисларни таклиф қилиб, мамлакатда 5G тармоғини татбиқ этиш бўйича таклифларни тақдим этишларини сўради.

Анъанавий тарзда Ўзбекистонда сўнгги технологияларни биринчилардан бўлиб татбиқ этувчи Ucell Компанияси таклифни қабул қилиб, сентябрь ойида 5G тармоғини синаш учун рухсат олди.

Биринчи 5G тижорий тармоғини ривожлантириш учун Huawei компанияси томонидан тақдим этиладиган энг янги қурилмалар харид қилиниб, мамлакатга киритилди.

Шу кунларда Компания мутахассислари Компаниянинг Тошкентдаги бош офиси – Ucell Plaza’да биринчи 5G синовини ўтказди.

Реал шартларда қайд этилган максимал тезлик 1 Гбит/с.га яқин бўлди. SpeedTest сервиси ёрдамида амалга оширилган ўлчовлар 1 376 Мбит/с.гача юклаш тезлигини кўрсатди.

Мана, шу жараённи ўзингиз томоша қилинг:

ЎҚИНГ: Speedtest синовидан «жонли» видео: Ўзбекистонда қайси уяли алоқа операторининг интернети энг тезкор?

25-27 сентябрь кунлари йиллик «ICT EXPO 2019» кўргазмаси доирасида Ucell иштирокчилар ҳамда меҳмонлар учун ёқимли сюрприз тайёрламоқда: синов режимида 5G қурилмасининг намойиши! Гап нафақат мумкин бўлган янги имкониятлар тақдимоти ҳақида, балки Компания стендида 5G технологиясининг афзалликларини синаш имконияти ҳақида кетмоқда.

Биринчи 5G тармоғининг тижорий қамрови шу йили Tashkent City Халқаро бизнес марказида Ucell компаниясининг мутахассислари томонидан жорий этилади.

Шундан кейин мобил тармоқнинг бешинчи авлоди кундан кунга янада кўпроқ ҳудудни қамраб боради ҳамда тез орада, HD-сифатида бир соатлик фильмни юклаб олиш учун сизга бир неча сония кифоя бўлади.

Дунё бўйлаб 5G татбиқ этганлиги ҳақида хабар берган давлатлар сони ошиб бормоқда. Энди эса ушбу харитада Ўзбекистон ҳам бўлади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бошқа бир алоқа оператори Тошкент шаҳрида Pre5G’нинг лаборатория синовларини ўтказганлиги ҳақида хабар берганмиз.

ЎҚИНГ: Соврин жамғармаси 600 миллион сўмлик «Ucell mobile challenge 2019» танловига марҳамат!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.