Хушхабар: Ucell янги тариф режасини ишга туширди!

  •   DiMaX
  •  6331
  •  29.03.2018 18:19

Хушхабар: Ucell янги тариф режасини ишга туширди!

2018 йилнинг баҳори алоқа Ўзбекистонда фаолият юритаётган операторлари учун унумдор келди. Жумладан, Ucell бренди бугун – 29 март куни ўзининг «Азизларим» номли бетакрор тариф режасини ишга туширганини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Ucell «Тармоқ ичида қулай» хизматлар тўпламида лимитларни 5 каррагача оширди!

Компаниянинг расмий сайтида эълон қилинган хабарга кўра, «Азизларим» тариф режаси – бу азиз қариндошларингиз ва яқинларингиз билан мулоқот қилиш учун манфаатли ва энг мақбул ечимдир! Янги тариф режаси улар билан битта гуруҳга бирлашиш ҳамда умумий ҳисоб ва умумий лимитлардан (гуруҳ ичида/Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун дақиқалар ва интернет-трафик) фойдаланиш, шунингдек, гуруҳингиздаги ҳар бир абонент учун белгиланган лимитлар ўрнатиш имконини беради.

«Азизларим» тариф режасида харажатларни «Бош абонент» бошқаради. «Бош абонент» опцияси билан сиз ўз гуруҳингиз ичида маблағларнинг сарфланишига, дақиқалар ва МБлардан фойдаланишга чеклов ўрната оласиз. Бунда гуруҳдаги ҳар бир абонент аввалгидек ўз шахсий ҳисобини тўлдириши ва ундан фойдаланиши мумкин.

Ушбу янги тариф режаси билан сиз ўз гуруҳингиз ичида махсус имтиёзли нарх – дақиқасига атиги 25 сўм эвазига мулоқот қилишингиз ҳамда ўз яқинларингиз билан алоқада қолишингиз мумкин.

Шунингдек, «Дақиқалар тўплами» ва/ёки «МБлар тўплами» опциясини танлаётиб, сиз ўз гуруҳингиз ичида мулоқот қилиш учун қўшимча дақиқалар лимитини оласиз!

«Азизларим» тариф режасининг шартлари ҳақидаги батафсил маълумотни мана бу ҳавола орқали сайтидан ўқиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell ва Artel Mobile акцияси: ҳар ойда 3000 МБгача бонус!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.