Хушхабар: UMS ҳам ўз Telegram-ботини ишга туширди!

  •   DiMaX
  •  2345
  •  14.08.2018 12:13

Хушхабар: UMS ҳам ўз Telegram-ботини ишга туширди!

Ўзбекистондаги уяли алоқа компаниялари ўз мижозлари билан алоқада бўлишнинг, уларга хизмат ва маълумотларни тақдим этишнинг ҳар хил йўлларидан фойдаланиб келаётирлар. Жумладан, куни кеча улардан бири ўз Telegram-ботини жорий этгани ҳақида хабар бергандик.

ЎҚИНГ: Ucell абонентлари учун махсус Telegram-бот: энди сизга USSD-кодлар ва қисқа рақамлар керак бўлмайди!

Бугун эса UMS бренди остида хизматлар тақдим этиб келаётган «Universal Mobile Systems» МЧЖ ҳам ушбу мессенжерда ўз ботини ишга туширганини эълон қилди.

«UMS Info» (@umsuzinfo_bot) деб номланган ушбу Telegram-ботни https://t.me/umsuzinfo_bot манзили орқали ишга тушириш мумкин. Исталган Telegram фойдаланувчиси унинг ёрдамида операторнинг барча маҳсулот ва хизматлари ҳақидаги фойдали маълумотларни лўнда тарзда ола билади. UMS абонентлари эса шу бот орқали ўз рақамларини рўйхатдан ўтказиб, ўз хизматларини бошқаришлари ҳам мумкин.

Хабарга кўра, «UMS Info» (@umsuzinfo_bot) Telegram-боти айни дамда тест режимида фаолият кўрсатмоқда. Ундан фойдаланиш бўйича батафсил қўлланма билан эса мана бу ерда танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: UMS яна иккита йиллик тариф режасини тақдим этди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!