Хушхабар: UMS яна бирданига иккита янги тариф чиқарди!

  •   DiMaX
  •  4341
  •  13.03.2018 10:34

Хушхабар: UMS яна бирданига иккита янги тариф чиқарди!

Бу йилги баҳор Ўзбекистонда фаолият юритаётган алоқа операторларининг янгиликларига бой бўладиган кўринади. Хусусан, Universal Mobile Systems (UMS) компанияси яқинда – 7 март куни бирваракайига иккита янги тариф чиқарган эди.

ЎҚИНГ: UMS бирйўла иккита янги тариф режасини тақдим этди

Бугун – 13 мартда эса ушбу алоқа оператори яна иккита янги тариф режасини жорий этгани ҳақида хабар берди. Компания сайтида уларнинг номлари «Асосий» ҳамда «Стандарт» (русча бўлимида – тегишлича «Базовый» ҳамда «Стандартный») тарзида кўрсатилган.

Янги «Асосий» тариф режаси фаол тарзда овозли мулоқот қилувчилар учун жуда қўл келади. Унда Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун 500 дақиқа, 200 SMS-хабар ҳамда 100 мегабайт ҳажмида интернет-трафик тақдим этилади. Ушбу тарифда абонент тўлови ойига 21000 сўмга тенг.

«Стандарт» тариф режаси бўлса абонентларга ҳам овозли мулоқот – қўнғироқлашиш, ҳам SMS-хабар ёзишиш, ҳам интернетдан фойдаланиш учун қулай лимитлар тақдим этади. Бу тариф режасида ойига 25000 сўм эвазига мижозлар Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун 500 дақиқа, 400 SMS-хабар ҳамда 400 мегабайт ҳажмидаги интернет-трафикка эга бўлишади.

Янги тариф режаларининг шартлари ва бошқалар бўйича батафсил маълумотни компания сайтидан олишингиз мумкин.

Дарвоқе, UMS уяли алоқа оператори айнан жорий йилнинг баҳорида кўпчиликка ёқимли янгиликлар бўлишига ваъда қилган.

ЎҚИНГ: UMS шу баҳордаёқ яна еттита тариф чиқармоқчи!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!