Хушхабар: Xiaomi Pocophone F1 етиб келди, Terashop.uz’дан харид қилинг!

  •   DiMaX
  •  5730
  •  07.09.2018 14:08

Хушхабар: Xiaomi Pocophone F1 етиб келди, Terashop.uz’дан харид қилинг!

Хабарингиз борки, Xiaomi компанияси яқинда ўзининг янги бренди остидаги илк смартфони – Pocophone F1 моделини расман тақдим этганди. Бу девайс Qualcomm компаниясининг флагман чипи – Snapdragon 845 ўрнатилган энг арзон смартфон ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Xiaomi энг кучли процессорли энг арзон флагманини тақдим этяпти!

Шу ўринда айтиб ўтиш ўринлики, гарчи ўрта нархли бўлса-да, Pocophone F1 смартфони Geekbench’да қиммат флагманлар – OnePlus 6, Mi 8 ва ҳатто Galaxy S9+’ларни ортда қолдирган!

Хуллас, ўтган ойнинг охирида савдога чиқарила бошлаган ва «Master of Speed» – «Тезкорлик устаси» дея тавсифланган Pocophone F1 флагмани аллақачон Ўзбекистон бозорига ҳам кириб келди! Айни дамда уни Graphite Black рангли корпусдаги, доимий хотирасининг ҳажмига кўра икки хил вариантда харид қилишингиз мумкин:

  1. Xiaomi Pocophone F1 6/64 GB – 3 150 000 сўм – Сотиб олиш
  2. Xiaomi Pocophone F1 6/128 GB – 3 320 000 сўм – Сотиб олиш

Пайқаганингиздек, булардан ҳар бирининг ёнидаги «Сотиб олиш» ёзувига ўрнатилган ҳавола орқали унинг харид саҳифасига ўтишингиз мумкин. У ерда гаджетнинг асосий техник хусусиятлари билан танишинг ва онлайн буюртма беринг.

Xiaomi’нинг барча смартфонлари қатори, Pocophone F1 гаджетларига ҳам бир йиллик муддатли расмий кафолат берилади ва Ўзбекистон бўйлаб барча вилоятларга етказиб бериш бепул!

Дарвоқе, Terashop.uz’да мижозлар учун қулай бўлган тўлов шакллари (нақд пул, терминал ва Payme тизими орқали электрон тўловлар) жорий этилган.

Шунингдек, харидингиз ҳаққини буюртма қўлингизга текканида ҳам тўлашингиз мумкин (Батафсил маълумот учун телефон рақами: +998 (71) 200-05-60).

Xiaomi Pocophone F1 моделининг бошқа жиҳатлари билан батафсил танишиш учун эса мана бу мақоламизга ўтсангиз бўлади. Шунингдек, смартфонда турли прошивкаларни, дастурларни синаб кўришга қизиқувчилар учун ушбу флагман – айни муддао, чунки...

ЎҚИНГ: Pocophone F1 харидорлари учун Xiaomi’дан хушхабар бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!