Хушхабар: YouTube’да барча ҳаракатларни энди махфий амалга ошира оласиз!

  •   DiMaX
  •  1328
  •  14.07.2018 17:21

Хушхабар: YouTube’да барча ҳаракатларни энди махфий амалга ошира оласиз!

Интернетдаги деярли барча ҳаракатларингиз қатори, томоша қилган видеоларингиз тарихи ҳам сақланиб қолишини билсангиз керак. Жумладан, машҳур YouTube орқали нималарни кўрганингизни мутахассислар аниқлай олишади.

ЎҚИНГ: Рақамли бармоқ изи ва уни яшириш

Энди Android-смартфонингизда YouTube иловасини ишлатаётиб, мазкур видеохостингдаги излаш ва кўришларингиз тарихини яшириш имкони тақдим этилди. Уни фаоллаштириш учун шунчаки илова интерфейсининг юқори ўнг бурчагида жойлашган аватарингиз устига босасиз, кейин эса «Инкогнито режимини ёқиш» «Включить режим инкогнито» бандини танлайсиз.

Ушбу махфий режимни ёққанингиздан сўнг, аватардаги расмингиз ўрнига шляпа кийган ва кўзойнак таққан киши пайдо бўлиб қолади. Саҳифанинг энг пастки қисмида эса тегишли билдиришнома пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: YouTube’ни қулайроқ қилувчи қўшимчалар

Инкогнито режимида бўлган пайтингиздаги кўрган видеороликларингиз тарихини ва бошқа ҳаракатларингизни YouTube сервиси сақлаб қолмайди. Аммо бунда сиз буткул «автоном» ҳолатда бўласиз – ўзингиз обуна бўлган каналлар рўйхати, билдиришномалар ҳамда кўришларингиз тарихига ҳам кира олмайсиз. Булардан бирига ўтмоқчи бўлсангиз, аввал махфий режимни ўчиришингизни талаб этувчи билдиришнома чиқади.

Одатий режимга қайтиш учун яна аватар белгичасига босишингиз лозим, у ердан энди «Инкогнито режимини ўчириш»«Отключить режим инкогнито» бандини танлайсиз.

YouTube’даги ушбу янги функция Android-илованинг 13.24.59 ва ундан кейинги талқинларида мавжуд. Ундан фойдаланиш учун мана бу ҳавола орқали иловани юклаб (ёки янгилаб) олинг.

ЎҚИНГ: Браузерда қидирувлар тарихини тозалаймиз