XXI аср суиқасди: «дрон-қотил» даври бошландими?

  •   Saroy
  •  1109
  •  07.08.2018 13:16

XXI аср суиқасди: «дрон-қотил» даври бошландими?

Шу кунларда барча тармоқларни Венесуэла президенти Николас Мадурога нисбатан уюштирилган суиқасд ҳақида хабарлар эгаллаган. Ҳужум портловчи моддалар юкланган иккита дрон орқали уюштирилди. Дронларнинг бири президент турган минбар олдида портлади, бошқаси эса кўзланган манзилга етиб келолмай биноларнинг бирига урилиб қулаб тушган ва бир неча киши жароҳат олган. Таъкидлаш жоизки, айрим оммавий ахборот воситалари бу воқеани  уюштирилган (инсценировка),  деб ҳам ёзишмоқда.

ЎҚИНГ:Дронларни тўхтатиб қолган божхоначилар ҳайратга тушишди

Хабарда айтилишича, ҳужум учун иккита  DJI M600 моделли дрондан фойдаланилган. Уларнинг ҳар бири бир килограммли C4 билан юкланган. Замонавий дронлар бир неча килограмм портловчи моддани элта олади ва 640 километргача 160 км/с тезлик билан парвоз қила олади.

Энг муҳими, уларни ҳужум онларида бошқариш шарт эмас, шунчаки қурилма парвози дастурланади ва вақти билан жойи аниқ белгиланса кифоя қилади.

ЎҚИНГ:Учувчисиз учар қурилма парвоз рекордини ўрнатди

Гаджетни арзон деб бўлмайди.

Бундан тўққиз кун аввал эса дунёнинг бошқа чеккасида террорчилар дрон орқали Бирлашган Араб Амирлиги пойтахти Абу-Даби аэропортига ҳужум қилишга уринишган. Битта кучли дрон битта йўловчи самолётни (айниқса ҳавога кўтарилаётган ёки ерга қўнаётган пайтда) портлатиб юборишга етадиган бомба элта олади.

Гарчи, ҳозирча дрон-қотиллар ҳужумидан ҳеч ким жиддий жабр кўрмаган бўлса-да, бу воқеалар террорчилик технологиясининг янги даври бошланганидан далолат беради. Кўриниб турибдики, мудофаанинг анъанавий усули билан бундай балога қарши туриш самара бермайди.

Мутахассисларнинг фикрича, дронлар орқали ҳужум қилиш ҳолатлари келгусида яна кўпайиши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!