Ягона портал: 2021 йили ишга тушадиган 60 та янги хизмат тасдиқланди

  •   DiMaX
  •  510
  •  02.04.2021 17:43

Ягона портал: 2021 йили ишга тушадиган 60 та янги хизмат тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилнинг охирига қадар электрон давлат хизматларини 60 тага кўпайтириб, улар сонини 300 тага, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш зарурлигини таъкидлаганди.

Аввалроқ «2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури» тақдим қилингани ҳақида хабар берилганди.

ЎҚИНГ: Оператордан янги акция: ҳар ойда бешта хизмат мутлақо бепул!

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тайёрланган лойиҳада 2021 йилда талабгорлиги юқори бўлган 60 та давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) жорий қилиш кўзда тутилган.

Мазкур дастур лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтди ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланди. Бу тўғрида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази хабар бермоқда.

Дастурга кўра, давлат бошқаруви органлари, вазирлик ва идоралар томонидан анъанавий тарзда ёки бошқа манбалар орқали электрон кўрсатилаётган талабгорлиги юқори бўлган давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш белгиланган.

Йил давомида жами 60 та янги хизматлар ишга туширилади. Бугунги пандемия шароитида талабгир хизматларнинг онлайн шаклда, қулай тарзда тақдим этилиши аҳолига нафақат енгиллик беради, балки уларнинг идорама-идора юриб, касалликка чалиниши эҳтимолининг ҳам олдини олади.

ЎҚИНГ: Энди электрон ҳукумат хизматлари телефонингизда! (+видео)

60 та янги хизмат рўйхатига:

  • Фуқароликка қабул қилиш учун ариза юбориш;
  • Автомобилни техник кўрикдан ўтказиш учун онлайн тўловларини амалга ошириш;
  • Республикадан чиқишга чекловлар мавжудлигини текшириш;
  • Иш даромадлари тўғрисида маълумотнома олиш;
  • Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақида маълумот олиш;
  • Олий ўқув юртларига ҳужжатларни қабул қилиш;
  • Автотранспорт воситаларини онлайн рўйхатдан ўтказиш;
  • Автотранспорт воситасини давлат рақами ва техник паспортини ўзгартириш учун ариза юбориш;
  • Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларини топшириш;
  • Меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш;
  • Сайлов участкасини аниқлаш ёки ўзгартириш ҳамда шу каби долзарб ва талабгир хизматлар киритилган.

Ушбу дастурда давлат хизматларини тўлиқ масофадан кўрсатиш бўйича жараёнларни автоматлаштириш ва хизмат кўрсатиш босқичларини максимал даражада оптималлаштириш мақсад қилинган.

ЎҚИНГ: Давлат хизматларидан электрон фойдаланиш учун лўнда қўлланма

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!