Ягона портал орқали энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга кириш мумкин!

  •   DiMaX
  •  223
  •  31.10.2020 10:09

Ягона портал орқали энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга кириш мумкин!

Инсон ҳаётий сабабларга кўра янги яшаш жойига кўчиб ўтиши ва ҳар кўчганида у доимий рўйхатга олиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига боришига тўғри келади. Эндиликда фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш учун Ягона порталдаги (my.gov.uz) «Фуқаролик» туркумига ўтсангиз, бас, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Шавкат Мирзиёев Қарорига кўра, Ўзбекистонда яна битта портал ишга тушади

Мазкур хизмат орқали кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи бир шахсга тегишли бўлган объектларга доимий рўйхатга туриш мумкин. Хизматдан қуйидаги тоифалардаги фуқаролар фойдаланишлари мумкин:

1) Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга.

2) Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

3) Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

Хизмат автоматлаштирилган ва 1 иш кунида тақдим этилади.

Хизматни тақдим этиш нархи – БҲМнинг 2%, Ягона портал орқали хизмат кўрсатилганда эса дастлабки нархдан 10% арзондир.

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш хизматидан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/view/363

ЎҚИНГ: Президент фармони: Ҳар бир аҳоли пункти камида 10 Мбит/с.лик интернетга уланади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.