Ягона портал янгиланган ва такомиллаштирилган версияда тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  501
  •  29.12.2020 15:03

Ягона портал янгиланган ва такомиллаштирилган версияда тақдим этилди

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан контактсиз алоқа шаклларини янада ривожлантириш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишлаб чиқилган эди. Унинг фойдаланувчилари учун янги қулайликлар яратиш мақсадида Ягона портал такомиллаштирилди ва янгиланган версияси тайёрланди, деб ёзади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

ЎҚИНГ: Янги йилда оператор ҳаммага совға улашяпти!

Ўтган йиллар мобайнида мазкур тизим сифати ва имкониятларини ривожлантириш мақсадида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди. Такомиллаштирилган версия янги интерфейсга эга бўлиб, навигация жиҳатидан фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиб беради ва янада кўпроқ статистик маълумотларни тақдим этади. Бундан ташқари, электрон тўлов имкониятлари ҳам кенгайтирилди.

Ўзгаришларнинг амалга оширилиши ва жорий этилиши, ўз навбатида, аҳоли учун тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини оширишга ва турмуш даражасини кўтаришга ёрдам беради.

ЎҚИНГ: Янги йилни янгиланган UNLIM тарифлари билан кутиб оламиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!