Ягона порталда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва юбориш хизмати ишга туширилди

Ягона порталда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва юбориш хизмати ишга туширилди

Ягона порталда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва юбориш” янги интерактив хизмати йўлга қўйилди. Хизмат Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар учун тақдим этилади.

Uz24.uz хабарига кўра, хизмат бепул кўрсатилади. Электрон ариза юбориш жараёнида, ҳужжатлар тақдим этиш талаб қилинмайди. Хизмат аризачилар мурожаатларининг электрон навбат режими асосида тақдим этилади.

Хизмат натижаси бўлиб, аризачи тизимда автоматик тарзда шакллантириладиган идентификацион код билан йўловчи божхона декларациясининг тўлдирилган шаклини қабул қилиши ҳисобланади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!