Ягона порталда янги хизмат: Почта жўнатмангиз ҳолатини онлайн кузатинг! (+видеоқўлланма)

  •   DiMaX
  •  207
  •  23.04.2021 14:10

Ягона порталда янги хизмат: Почта жўнатмангиз ҳолатини онлайн кузатинг! (+видеоқўлланма)

Ягона интерактив давлат хизматлари портали бир қатор хизмат турлари билан аҳолига енгилликлар яратишда давом этмоқда. Яқинда унда 2021 йили ишга тушадиган 60 та янги хизмат тасдиқланган эди.

ЎҚИНГ: Электрон ҳукумат бўйича сиз излаган саволларга жавоблар

Почта жўнатмангиз ҳолатини кузатиб боришни истайсизми? Унда Ягона порталдаги почта жўнатмаларини онлайн кузатиб бориш хизматидан фойдаланинг, дейилади ушбу Порталнинг расмий Telegram-канали хабарида.

«Ўзбекистон почтаси» AЖ томонидан етказиб бериладиган жўнатмалар ҳолати ва қайси манзилда эканидан my.gov.uz ёрдамида доимий хабардор бўлиб туриш мумкин.

Хизматдан фойдаланиш жуда осон. Бунинг учун https://my.gov.uz/uz/service/246 ҳаволаси орқали ўтасиз. Текширув қаторига махсус рақамни киритиб, «Қидириш» тугмасини босасиз. Ўша ондаёқ экранда жўнатмангиз ҳолати тўғрисидаги энг сўнгги маълумотлар автомат тарзида намоён бўлади.

ЎҚИНГ: Иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни энди тез ва бепул – онлайн тарзда олишингиз мумкин

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.