Yahoo бор-йўғи 50 долларлик смартфон тақдим этди

  •   DiMaX
  •  809
  •  02.11.2020 16:10

Yahoo бор-йўғи 50 долларлик смартфон тақдим этди

Бир пайтлар ўзининг қидирув ва почта хизматлари билан етакчи бўлган Yahoo компаниясининг смартфон ишлаб чиқариш бизнеси ҳозирда АҚШдаги йирик Verizon уяли алоқа операторига қарашли. Мазкур бренд остидаги илк смартфон эса ZTE компанияси билан ҳамкорликда тайёрланди.

ЎҚИНГ: Хитойликларнинг ўзлари энг кўп қайси смартфонларни олишяпти?

Ушбу телефон Yahoo Mobile ZTE Blade A3Y номини олган бўлиб, 5,45 дюймлик FullVision дисплей билан таъминланган. Экраннинг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда, тасвир аниқлиги эса 720х1440 пикселга тенг. Смартфонга 2 гигабайтлик тезкор ва 32 гигабайтлик доимий хотира ўрнатишган. Android 10 тизимли қурилманинг орқа панелида бармоқ изи сканери бор, яна олд камера ёрдамида эгасини юзидан таниб олиш орқали ҳам тизимни қулфдан чиқаради.

Yahoo Mobile ZTE Blade A3Y «электрон юраги» сифатида MediaTek Helio A22 процессори танланган, аккумуляторининг ток сиғими 2660 мА/соатлик. Унинг бош камераси 8, селфи-кмераси эса 5 мегапикселлик. Телефон корпусининг ўлчамлари 146х70х9,6 миллиметрга, вазни эса 161,8 граммга тенг.

Ушбу смартфон ўта арзонлиги билан ҳам эътиборга лойиқ: Verizon ўз мижозларига Yahoo Mobile ZTE Blade A3Y моделини атиги 50 доллардан сотяпти. Тағин шу нарх ичида чекланмаган миқдорда сўзлашувлар, матнли хабарлар ҳамда 4G LTE тармоғида интернет ҳам таклиф этилаётганига эса қойил қолмасликнинг иложи йўқ!

ЎҚИНГ: Ўттиз тўрт долларлик 5G-смартфонга нима дейсиз?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!