Яна 11 русумдаги Xiaomi ва Redmi смартфонларига Android 11 базасидаги MIUI 12 прошивкаси келади!

  •   DiMaX
  •  2490
  •  12.12.2020 10:03

Яна 11 русумдаги Xiaomi ва Redmi смартфонларига Android 11 базасидаги MIUI 12 прошивкаси келади!

Xiaomi еттита русумдаги смартфонларига Android 11 операцион тизими базасидаги прошивка тарқатаётгани ва яна бир нечтаси учун апдейт тайёрлаётгани ҳақида ёзгандик. Кейинроқ компания яна 16 хил моделдаги мобил қурилмаси учун шундай прошивкаларни тестдан ўтказаётгани расман эълон қилган.

ЎҚИНГ: 31 хил Xiaomi ва Redmi смартфонига аллақачон MIUI 12 тарқатилмоқда!

«Хитойча Apple» энди 2019 йили тақдим этилган, Xiaomi ва Redmi брендли бир қатор смартфонлари учун Android 11 асосидаги MIUI 12 график қобиғини тайёрлаётганини расман эълон қилди. Уларнинг рўйхати эса қуйидагича:

  1. Redmi K20 Pro
  2. Redmi K30S Ultra
  3. Redmi Note 8
  4. Redmi Note 8 Pro
  5. Xiaomi Mi 9
  6. Xiaomi Mi 9 Lite
  7. Xiaomi Mi 9 Pro
  8. Xiaomi Mi 9 SE
  9. Xiaomi Mi 9T Pro
  10. Xiaomi Mi CC9
  11. Xiaomi Mi CC9 Meitu Edition

Эслатиб ўтамиз, биз ҳали расман намойиш қилинмаган – MIUI 13 график қобиғининг интерфейсидан олинган дастлабки скриншотларни, шунингдек, биринчи видеолавҳани ва унга янгиланувчи смартфонлар рўйхатини ҳам чиқарганмиз. Лекин Xiaomi ундан ҳам олдин оралиқ талқиндаги – MIUI 12.5 график қобиғини чиқаради; ундаги айрим ўзгаришлар рўйхати билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi айтадиям, қайтадиям: тўртта Redmi смартфонига MIUI 12 келмайдиган бўлди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.