Яна 21 та Xiaomi смартфонига барқарор MIUI 10 тарқатилмоқда – бундай моделларнинг умумий сони 39 тага етди!

  •   DiMaX
  •  1489
  •  08.11.2018 11:50

Яна 21 та Xiaomi смартфонига барқарор MIUI 10 тарқатилмоқда – бундай моделларнинг умумий сони 39 тага етди!

Xiaomi компанияси ўз смартфонлари учун MIUI 10 график қобиғига асосланган прошивка тарқатилишининг иккинчи тўлқинини эълон қилди. Мазкур дастурий таъминот дастлаб жорий йилнинг сентябрида айрим моделлардаги телефонлар учун тақдим этилганди.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонингиз борми? Унда танловда қатнашиб, 10 000 доллар ютиб олинг!

Энди MIUI 10 асосидаги прошивкалар яна 21 моделдаги смартфонлар учун чиқарилди. Шу билан, MIUI 10 прошивкали Xiaomi смартфонлари моделларининг умумий сони 39 тага етди.

Хуллас, янги график қобиқ асосидаги прошивка қуйидаги русумларга мансуб Xiaomi смартфонларига тарқатила бошлади: Mi Max 2, Mi 4s, Mi 4c, Mi 5s, Mi 5s Plus, Mi Max, Mi 4, Mi Max Prime, Xiaomi Redmi 5A, Redmi 4, Redmi 4A, Redmi 4X, Redmi Note 5A, Redmi Note 4, Redmi Note 5A Prime, Redmi Note 4X (иккита версияси), Xiaomi Redmi Note 4 (Mediatek процессорли), Redmi Pro, Mi Note 3 ва Redmi 5 Plus.

Эслатиб ўтамиз, бу ерда гап хитойча версиядаги барқарор MIUI 10 прошивкаси ҳақида кетмоқда. Глобал талқиндаги MIUI 10 график қобиғига асосланган прошивкалар эса кейинроқ чиқарилади.

Хитойча ва глобал прошивкали, турли моделлардаги Xiaomi смартфонларини эса 839 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлашган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 30 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!