Яна бир арзон смартфон – Galaxy A20e илк суратларда: Infinity-U экран ва қўш камера!

  •   DiMaX
  •  2407
  •  01.04.2019 10:15

Яна бир арзон смартфон – Galaxy A20e илк суратларда: Infinity-U экран ва қўш камера!

Жорий йилнинг 10 апрель кунига Samsung йирик тақдимот режалаштирган. Компания унда бирданига тўртта – Galaxy A20e, Galaxy A40, Galaxy A60 ҳамда Galaxy A90 смартфонларини намойиш этиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Навбатдаги «жонли» сурат Galaxy A90 (ёки Galaxy A80) смартфонининг яна бир жиҳатини фош этди

Тўғри, улар орасида энг зўри – Snapdragon 855 процессорига эга Galaxy A90 бўлади, аммо бошланғич даражадаги Galaxy A20e модели кўпчилик учун қизиқарли. Гарчи унинг техник хусусиятлари аниқ бўлмаса-да, дизайни маълум ва шу асосида унинг илк рендер суратларини ҳам ишлашган:

Сезган бўлсангиз керак – Galaxy A20e ҳам яқиндагина тақдим этилган Galaxy A20 моделига ўхшаб кетади. Бу бежиз эмас, зеро, кутилаётган смартфон айни шу қурилманинг ихчамроқ ва соддароқ версияси бўлади.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy A20e, Galaxy A40 ва Galaxy A90 тақдимоти яқин – улар аллақачон Samsung сайтига чиқди!

Гувоҳи бўлаётганингиздек, ихчам ва ҳамёнбоп янги модел камера блогининг ҳамда бармоқ изи сканерининг бўртма ҳошияси билан ўз «ака»сидан фарқ қилади:

Шунингдек, Galaxy A20e олд камераси Infinity-U дисплейнинг тепа қисмидаги «кемтик»да жойлашади.

ЎҚИНГ: Xiaomi’га қарши кураш: Samsung энди 118 доллардан бошланувчи Galaxy A смартфонларини чиқаряпти!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!