Яна бир давлат қуролланиш пойгасига қўшилмоқда

  •   Saroy
  •  1276
  •  13.09.2018 12:39

Яна бир давлат қуролланиш пойгасига қўшилмоқда

Япония гипертовушли ракеталар ишлаб чиқаришга киришди. Кунчиқар мамлакати ҳарбийлари бу ҳақда расман маълум қилган. Япония Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотда шундай дейилади: «Давлатимиз чегараларига яқин бўлган  ҳудудларда вазият анчайин кескинлашмоқда. Таҳдидлар ва вазиятни издан чиқарувчи факторлар яққол намоён бўлмоқда». Бундай вазиятда қуролларнинг янги турларини яратиш зарурати пайдо бўлмоқда. Гипертовушли ракеталар  Hyper Velocity Gliding Projectile (товушдан юқори режалаштирувчи снаряд) лойиҳаси доирасида яратилмоқда ва Японияга қарашли узоқда жойлашган оролларни ҳимоя қилишда асосий восита бўлади.

Янги ракеталар тезликни соатига 6000 километрдан   ошира олади. Гипертовушли снарядлардан ташқари, дастур доирасида Ракеталарга қарши мудофаанинг  (РҚМ) антигипертовушли  тизими ҳам яратилади, шунингдек ракеталарга қарши қуроллар билан таъминланган ҳарбий самолётлар яратилиши ҳам кўзда тутилган. Дастурни ҳаётга жорий қилиш муддати ҳозирча маълум эмас, лекин жорий йил учун дастур эҳтиёжига мўлжалланган маблағ ажратиб бўлинган.

ЎҚИНГ:Келажак ракеталари: Туркия ҳарбийлари янги қурол билан таъминланди

Ҳарбий экспертларнинг таъкидлашича, японларнинг янги ишланмаси ўзининг техник характеристикаси бўйича Россиянинг “Авангард” ракета мажмуасига жуда яқин бўлиши керак. Россияда “Авангард” дастури доирасида ракеталарни ишлаб чиқаришга шу йилданоқ киришилди. «Авангард» характеристикаси ҳеч кимга маълум қилинмаган, лекин россиялик ҳарбийларнинг ишонч билан таъкидлашларича, Россия ракеталари  бугунги кундаги энг илғор РҚМ тизимларини ҳам бузиб ўтишга қодир.

ЎҚИНГ:АҚШ Су-57’ни бешинчи авлод қирувчиси, деб тан олмади

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.