Яна бир жудолик: пароллар “етим қолди“

Яна бир жудолик: пароллар “етим қолди“

Фойдаланувчи аккаунтини ҳимойлаш учун пароль қўйиш ғоясини биринчи бўлиб ўйлаб топган Фернандо Корбато (Fernando Corbato) 93 ёшида вафот этди.

Доктор Фернандо илк хавфсизлик усулини ўйлаб топиш билан бирга бир вақтнинг ўзида битта компьютердан бирдан ортиқ фойдаланувчи фойдалана олишига имкон берувчи тизимни ҳам яратган.

У “вақт бўлишуви“ номли усул ишлаб чиққан. Бу билан компьютернинг ишлаш қуввати бир неча фойдаланувчи ўртасида тақсимланади ва бир бирдан ортиқ фойдаланувчи қурилмани тенг ишлата олади. 

Таъкидланишича, пионер олим диабетга боғлиқ муаммо сабабли вафот этди. 

Мероси

“Вақт бўлишуви“ устидаги изланишлар доктор Фернандо бутун касбий фаолияти давомида аъзоси бўлган Массачусетс Технология Институти (МТИ)да олиб борилган.

Фернандо Институтга 1950 йилда физика соҳасида докторлик иши амалга ошириш учун қўшилган. Бироқ у PhD йилларида фаннинг ўзидан кўра фанда ҳисоб-китоб ишларини олиб боришда фойдаланиладиган машиналарга кўпроқ қизиқишини тушуниб етади.

50 йиллар компьютерларидан фойдаланиш ҳавас қиларли жараён эмас эди, сабаби бу улкан ва монолитик қурилмалар бир вақтнинг ўзида фақат битта вазифа бажара оларди, холос.

Ушбу ноқулайликни бартараф этиш учун Корбато компьютерлар учун Мос вақт бўлишув тизими (ингл. Compatible Time-Sharing System — CTSS) деб номланувчи операцион тизим яратди. Бу билан, юқорида таъкидланганидек, девайслардан бир вақтнинг ўзида бир неча фойдаланувчи фойдалана оладиган бўлди.

50 ва 60 йилларда ҳам компьютерлар жуда тез ишлай оларди. Шу сабабдан ҳам CTSS'ли компьютердан фойдаланаётганлар қурилма кучининг атиги бир қисмидан фойдаланаётганлигини сезишмасди ҳам, яъни тезликда ҳеч қандай акс таъсир сезилмасди.

CTSS тараққиёти Multics номли яна бир вақт бўлишув дастури яратилишига сабаб бўлди. Linux операцион тизими яратилиши ва замонавий компютингда Multics катта аҳамиятга эгадир.

CTSS'да ишловчи компьютер фойдаланувчиси ўз файл ва дастурларини бошқа “ҳамроҳ“ фойдаланувчилардан яшириши учун эса пароллаш усули ўйлаб топилган.

“Ҳар бир фойдаланувчининг паролдан фойдаланиши энг содда ечим бўлган“, деган эди Корбато Wired журналига 2012 йилда берган интервьюсида.

Корбато 1990 йилда CTSS бўйича пионерлик иши учун компьютер соҳаси олимларига берилувчи энг олий мукофотлардан А.М. Turing мукофоти билан тақдирланган.

МТИ Медиа лабараторияси ходими профессор Фадел Адиб (Fadel Adib): “У ва унинг шогирдлари амалга оширган изланишларсиз дунё ҳозиргидан тубдан фарқ қилган бўларди. Ўз ишлари ва мероси билан у бизни илҳомлантиришда давом этади“, дея уни хотирлайди.