Яна бир мобил тарифда мегабайтлар лимити нақ 25 фоизга оширилди!

  •   DiMaX
  •  1493
  •  01.07.2020 08:58

Яна бир мобил тарифда мегабайтлар лимити нақ 25 фоизга оширилди!

«Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг Uzmobile уяли алоқа оператори яқиндан бери иккита тариф режасида янада кўпроқ мегабайтлар бераётган эди. UZTELECOM сайтидаги янги хабарга кўра, у яна битта тариф режасига киритилган интернет-трафик ҳажмини оширган.

ЎҚИНГ: Янги – «ONLIME» тариф режаси: жазирама ёзда салқинланиб олинг!

Энди севимли «ИШБИЛАРМОН» тариф режаси UZTELECOM мобил алоқа абонентлари учун янада қулай ва фойдали бўлади, дейилади унда. Яъни, тариф режасининг эски нархи эвазига интернетдан фойдаланишингиз учун янада кўпроқ мегабайтлар тақдим этилади.

20 000 МБ ўрнига 25 000 МБ – арзон нархда кўпроқ интернет – бу ҳақиқатан ҳам фойдали бизнес битим!

«ИШБИЛАРМОН» тариф режасининг шартлари ва унга оид бошқа маълумотлар билан танишиш учун компания сайтидаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Энг оддий ва энг фойдали мобил тарифга 1 сентябргача бепул уланинг!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.