Яна бир оммабоп Galaxy смартфони Android 12 тизимига ўтмоқда

Яна бир оммабоп Galaxy смартфони Android 12 тизимига ўтмоқда

Samsung Galaxy A22 модели Android 12 операцион тизимига асосланган One UI 4.1 график қобиғига ўтмоқда. Прошивка модель рақами A225FXXU3BVD8 бўлиб, у ҳозирда Россиядаги A22 эгаларига жўнатилмоқда. Келаси ҳафтадан эса бошқа ҳудудлардаги фойдаланувчилар ҳам янги прошивкани қабул қилишни бошлашади. 

Янгиланиш апрель ойи хавфсизлик патчини ҳам ўз ичига олади. One UI 4.1 ранг палитраси, янги виджетлар, такомиллаштирилган қоронғу режим каби янгиликларни олиб келади. Шунингдек, фойдалнувчилар қурилма камераси ва микрофони махфийлигини бошқариш ҳамда шахсий бошқарув панели функциясига эга бўладилар. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A23'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!