Яна бир оммабоп Redmi смартфонига барқарор глобал MIUI 11 кела бошлади

  •   DiMaX
  •  1503
  •  05.12.2019 16:46

Яна бир оммабоп Redmi смартфонига барқарор глобал MIUI 11 кела бошлади

Xiaomi компанияси яқинда, MIUI 11 график қобиғига асосланган прошивкаларнинг энди нисбатан эски моделлардаги қурилмаларга тақдим этилишини айтган эди. Расмий форумда хабар беришларича, глобал бозорга чиқарилган Redmi Note 6 Pro смартфонлари ҳам унгача янгилана бошлаган.

ЎҚИНГ: Яна бир смартфонга Android 10 асосидаги MIUI 11'нинг бета релизи тақдим қилинди

Ушбу апдейт V11.0.1.0.PEKMIXM рақами билан чиққан ва, афсуски, унинг асосида энг янги эмас, балки Android 9 Pie операцион тизими ётибди. Redmi Note 6 Pro моделининг Android 10 талқинигача янгиланиши ҳозирча номаълум.

Xiaomi дастурчилари янги прошивка билан Redmi Note 6 Pro смартфонига октябрдаги хавфсизлик патчларини ҳамда MIUI 11 график қобиғининг асосий ўзига хосликларини қўшишган. Масалан, интерфейснинг минималистик дизайни, Milan Pro шрифти, табиат товушларидан олинган янги рингтонлар, Mi Work Suite – функциялар ва иловалар тўплами кабилар.

Одатдагидек, янги прошивка дунё бўйлаб Redmi Note 6 Pro фойдаланувчиларига босқичма-босқич тақдим этилади, шу боисдан сал кечроқ келиши ҳам мумкин. Xiaomi’нинг хавфли радиация нурларини тарқатмайдиган айрим телефонларини эса 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Redmi K30 – иккита жиҳатдан дунёда биринчи смартфон! (+«жонли» сурат)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.