Яна бир оператор ОАВ ва таълим сайтларига бепул кириш имконини берди

  •   DiMaX
  •  989
  •  19.03.2020 09:48

Яна бир оператор ОАВ ва таълим сайтларига бепул кириш имконини берди

Куни кеча биз Ўзбекистондаги уяли алоқа операторларидан бири коронавирус сабабли бир қатор сайтларга киришни бепул қилгани ҳақида ёзгандик. Шунингдек, Mobiuz (собиқ Universal Mobile SystemsUMS) ҳам ўз абонентларига шундай имкониятни тақдим этди.

ЎҚИНГ: Барча операторларнинг энг арзон ва энг қиммат тарифларини таққослаймиз!

Mobiuz мобил оператори Ўзбекистоннинг 7 та янгиликлар сайтига киришда Интернет-трафик сарфланмаслигини таъминлади. Шунингдек, компания бир қатор ахборот-таълим ресурсларига ҳам бепул кириш имконини яратди.

16 мартдан бошлаб Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Оммавий тадбирлар бекор қилинди, боғчалар, мактаблар ва олийгоҳларда ўқишлар тўхтатилди, коронавирусга чалинган ёки гумон қилинаётган инсонлар карантин ва назоратга олинди. Жамиятимизда ушбу мавзу бўйича янгиликлар доимий кузатилаётган ва фаол муҳокама қилинаётган бир пайтда тезкор, аниқ ва ҳақиқатга мос маълумотларни олиш аҳамиятлидир.

Mobiuz мобил оператори мазкур йилнинг 1 май санасигача абонентлар учун Ўзбекистоннинг еттита янгиликлар сайтига киришни бепул қилди. Улар – Daryo.uz, Kun.uz, Uznews.uz, Gazeta.uz, Podrobno.uz, Uzreport.news ва Xabar.uz веб-сайтларидир.

«Бу орқали Mobiuz абонентлари коронавирус бўйича янгиликлардан ва жойлаштирилаётган таҳлилий маълумотлардан янада кенгроқ хабар топади, деган умиддамиз. Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари коронавирус мавзусини кенг ёритмоқда, ахборот-таҳлилий материаллар бериб боришмоқда. Энди абонентларимиз мегабайтлари ҳақида қайғурмасдан бу материаллар билан танишиб чиқишлари мумкин», – дея изоҳлайди Mobiuz Бош директорининг маркетинг ва сотувлар бўйича ўринбосари Лола Филатова.

Аввалроқ Mobiuz Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги call-марказининг ягона 1003 рақамига бепул қўнғироқларни амалга ошириш имкониятини яратган эди. Аҳоли ушбу рақам орқали коронавирус билан боғлиқ барча саволларга мутахассислардан жавоблар олиши мумкин.

ЎҚИНГ: Исталган телефон ҳимоясини SIM-карта орқали бузиш йўли топилди – биттагина SMS кифоя экан!

Лекин бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Компания ўсиб келаётган авлод, уларнинг ота-оналари ва педагоглар манфаатлари ҳақида ҳам доимий тарзда ўйламоқда. Ўтган йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда абонентлар учун бир қатор ахборот-таълим сайтларига киришни бепул қилинган эди. Улар қаторида Eduportal.uz ХТВ ахборот-таълим портали, Kitob.uz Республика болалар китобхонаси веб-сайти ва бошқа веб-ресурслардир (uzedu.uz, xtv.uz, pm.xtv.uz, xt.uzedu.uz, stat.uzedu.uz, emis.uzedu.uz, kundalik.com).

Коронавирус пандемиясининг олдини олиш чора-тадбирлари доирасида вақтинча қўшимча қулайликлар яратилди. Mobiuz абонентлари энди мобил Интернет трафигини сарфламаган ҳолда edumarket.uz, online-maktab.uz, talim.uzedu.uz, utube.uz ва itschool.uz таълим порталларининг имкониятларидан фойдаланишлари мумкин. Бу эса ёшлар, ота-отаналар ҳамда ўқитувчи-мураббийлар учун шу кунларда жуда долзарб.

Айтиб ўтиш керакки, веб-ресурсларга, шу жумладан ОАВ сайтларига киришда прокси-сервер, шу жумладан VPN хизматларидан фойдаланилган бўлса, мобил Интернет трафиги нархланишни бошлайди.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!