Яна бир оператордан 90% чегирма, тағин нақ 28 февралгача!

  •   DiMaX
  •  2407
  •  25.11.2020 09:19

Яна бир оператордан 90% чегирма, тағин нақ 28 февралгача!

Кечагина биз операторларимиздан бирининг 31 декабргача давом этувчи 90% чегирмали «GOLD» акцияси ҳақида ёзган эди. Энди Ucell ҳам шунга ўхшаш арзонлатиб сотиш акциясини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Чексиз интернетгача таклиф этувчи тўртта янги тариф режаси чиқди!

Компания хабарига кўра, Prepaid (ҳақи олдиндан тўланувчи) хизмат тизимининг «Silver» ва «Bronze» тоифаларидаги чиройли рақамларни 90 фоизлик чегирма билан олиш мумкин. Мазкур акция бугун – 25 ноябрдан бошланиб, нақ қишнинг сўнгги кунигача, яъни 28 февралга қадар амал қилади.

Ucell рақамларни осон қидириш учун «Рақам танлаш» хизматидан фойдаланишни тавсия этган. Рақамларни компаниянинг ўз офисларида ва дилерлик шохобчаларида харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Учта тариф режаси учун «Кузги сюрприз!» акцияси