Яна бир оператордан иккита акция: тунги интернетга чегирмалар ҳамда тариф алмаштиришда бонус ва совғалар!

  •   DiMaX
  •  934
  •  23.02.2021 15:26

Яна бир оператордан иккита акция: тунги интернетга чегирмалар ҳамда тариф алмаштиришда бонус ва совғалар!

Боягина биз уяли алоқа операторларидан бири бирданига иккита акция жорий этиб, 23 майгача интернет хизмати ва интернет-тўпламлар нархларини туширгани ҳақида ёзган эдик. Буни қарангки, «Ўзбектелеком» акционерлик жамияти ҳам ўзининг Uzmobile уяли алоқа оператори абонентлари учун бугун иккита хушхабар эълон қилди.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси ТОП-ўнликка кирди

Биринчи хушхабар шундан иборатки, UZTELECOM туни билан онлайн бўлишни ёқтирадиган мобил алоқа абонентлари учун қулай «Тунги Интернет» хизмати акциясини бошлайди! Унинг доирасида 2021 йил 23 февралдан 13 апрелгача «Тунги Интернет» хизматидаги ҳар бир тунги интернет-тўплам учун сезиларли чегирма амал қилади!

«Тунги Интернет» хизматининг тақдим этилиш шартлари билан батафсил танишиш учун мазкур ҳавола орқали оператор сайтидаги тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Қишнинг охиригача илиқ акция: мобил оператордан 98 фоизгача чегирма!

UZTELECOM расмий сайтидаги яна бир хабарга кўра, бонусли «Осон ўтиш» акцияси доирасида абонентлар ҳар қандай фаол тариф режаларига ўтишда бонуслар ва совғаларга эга бўлишади! Яъни, 2021 йил 23 февралдан 31 мартгача GSM стандартидаги барча абонентлар архив тариф режаларидан янги фаол тариф режаларига ўтишда 30 кунлик бонус оладилар.

Бонусли тўпламлар жисмоний шахсларга - GSM стандартидаги мобил алоқа абонентларига қуйидаги архив тариф режаларидан ўтиш пайтида тақдим этилади: «Trafik», «Konstruktor», «Step», «Salom», «Salom plus», «Komfort», «UzMobile 1200», «UzMobile 4000», «UzMobile VIP», «E'zoz», «Ta'lim».

Масалан, «Salom plus» тарифидан инновацион «UNITS 21 000» тарифига ўтишда Сиз 2100 МБга БОНУС сифатида эга бўласиз! Шу билан бирга, акция доирасида архив тариф режаларидан юқорида келтирилган фаол тариф режаларига ўтиш МУТЛАҚО БEПУЛ.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа оператори 4 мартгача 90% чегирма беряпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!