Яна бир оператордан иккита хушхабар: янги тариф режаси ва акция!

  •   DiMaX
  •  4887
  •  30.09.2020 17:48

Яна бир оператордан иккита хушхабар: янги тариф режаси ва акция!

Mobiuz алоқа оператори яқинда ойига 20 минг мегабайтлик «Talaba+» тариф режасини чиқарган эди. Бугун – 30 сентябрь куни эса у ўз абонентлари учун бирданига иккита ёқимли хабар эълон қилди.

ЎҚИНГ: «MEGAbaytlar +25%» акциясининг муддати яна узайтирилди!

Ушбу алоқа оператори Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларининг ўқувчилари учун «Maktab» номли янги тариф режасини жорий этди. Унда ойига 20 000 сўмлик абонент тўлови эвазига 3000 мегабайтлик интернет-трафик, чиқувчи қўнғироқлар учун 500 дақиқа ҳамда 500 та SMS-хабар тақдим этилади.

«Maktab» тариф режасига бошқа тарифдан ўтиб бўлмайди, унга фақат янгидан уланиш мумкин. Бунда рақам ўқувчининг номига эмас, балки унинг ота-онаси номига уланади. Тариф режасининг бошқа шартлари билан батафсил танишиш учун ушбу ҳавола орқали оператор сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Бепул кириладиган сайтлар рўйхатини кенгайиб, муддати ҳам узайди!

Mobiuz эълон қилган иккинчи хушхабар эса «Yorqin kuz» акциясининг жорий этилишидир. Унинг доирасида «Mobi 70», «GAP yo‘q Pro», «Mobi 90», «Mobi 110» ҳамда «Mobi 150» тариф режалари абонентларига турли қўшимча тўпламлар тақдим қилинади.

«Yorqin kuz» акцияси 30 сентябрдан то 30 ноябргача (шу кунлари ҳам) амал қилади. Унинг шартлари билан батафсил танишиш, бошқа маълумотларни олиш учун мана бу ҳавола ёрдамида Mobiuz сайтига ўтасиз.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган интернет тўпламлар билан ҳамёнбоп нархда интернетдан фойдаланинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!