Яна бир ўрта тоифадаги Galaxy смартфони One UI 5 тизимига ўтмоқда

Яна бир ўрта тоифадаги Galaxy смартфони One UI 5 тизимига ўтмоқда

Galaxy A73 модели ҳам One UI 5 гарфик қобиғига ўтишни бошлади. Янгиланиш модель рақами A736BXXU2BVK2 бўлиб, уни малайзиялик фойдаланувчилар қабул қилиб олишмоқда. Келаси ҳафтадан янгиланиш бошқа давлатлардаги A73 фойдаланувчиларига ҳам жўнатилади. 

Янгиланги прошивка ноябрь ойи ҳавфсизлик патчини ҳам ўз ичига олади. Samsung даставвал One UI 5 тизимини Galaxy S22 сериясига жўнатишни бошлаган эди. Кейинчалик эски флагманлар ҳамда янги ўрта тоифадаги Galaxy моделлари ҳам ушбу тизимга ўтишни бошлади. 

ЎҚИНГ: Навбатдаги Galaxy смартфонига One UI 5 тарқатилмоқда