Яна бир ўта арзон смартфон – Redmi 9i тақдимот куни, нархи ва хусусиятлари расман эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  1617
  •  10.09.2020 11:29

Яна бир ўта арзон смартфон – Redmi 9i тақдимот куни, нархи ва хусусиятлари расман эълон қилинди

Xiaomi корпорацияси июннинг сўнгида атиги 84 доллардан бошланувчи Redmi 9A ҳамда Redmi 9C смартфонларини намойиш қилган эди. Улар Redmi брендининг ушбу туркумдаги энг арзон моделлари сифатида майдонга тушган, кейинроқ эса...

ЎҚИНГ: Redmi энг арзон учта смартфонини глобал бозорга тақдим этди

«Хитойча Apple» энди мазкур туркумнинг яна бир вакили – Redmi 9i моделининг тақдимотини расман эълон қилди. Унинг намойиши 15 сентябрь куни Ҳиндистонда бўлиб ўтади.

Xiaomi бу смартфонини ўша Redmi 9A базасида тайёрлаган ва, катта эҳтимол билан, ташқи кўриниши ҳам бир хил. Redmi 9i пластик корпусга ва 6,53 дюймлик HD+ дисплейга эга эга.

Redmi 9A модели 2 ва 3 гигабайтлик тезкор хотирали вариантларда чиққан бўлса, Redmi 9i смартфонида бу кўрсаткич 4 гигабайтга етказилган. Унинг доимий хотираси 34 гигабайтлик бўлиб, яна microSD-карта ҳам тушади.

Xiaomi бу қурилмасини ўйинбоп MediaTek Helio G25 процессори асосида тайёрлаган ва MIUI 12 график қобиғи билан тақдим этади.

XiaomiRedmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Эски моделлардаги 14 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига барқарор MIUI 12 кела бошлади

Янги смартфон батареяси 5000 мА/соатлик бўлиши айтилмоқда. Унинг бош камераси ҳам янгиланиши кутилмоқда; Redmi 9A моделида эса у 13 мегапикселлик якка датчикдан иборат.

Redmi 9i модели Ҳиндистонда тахминан 110 АҚШ долларига тенг нархда сотилиши кутилаётир. Унинг бошқа мамлакатлар бозорига чиқиши ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Poco M2 ҳам тақдим этилди – бренднинг энг арзон смартфони!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!