Яна бир Ultra смартфон тақдим этилди

Яна бир Ultra смартфон тақдим этилди

Infinix компаниясининг 200МП камерага эга бўлган биринчи смартфони - Zero Ultra модели бўлди. Ушбу қурилма 1/1.22 дюймли Samsung HP1 сенсори билан жиҳозланган. Бундан аввал Motorola Edge 30 ҳамда Xiaomi 12T Pro смартфонларида ушбу ушбу сенсорни кўрган эдик. 

Шунингдек, смартфоннинг қувватлаш тезлиги ҳам анча юқори - 180 ватт. Тўлиқ қувватланиш учун қурилма 12 дақиқа вақт сарфлайди. Гаджет Dimensity 920 чипи билан жиҳозланган. Infinix, шунингдек, биринчи 60 мегапикселли смартфон - Zero 20 моделини ҳам тақдим этди. 

Infinix Zero Ultra

Ушбу модель четлари қайрилган FHD+ резолюциядаги 6.8 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Дисплей 120 гертс частотани қўллаб-қувватлайди ҳамда у 900 нит ёрқинлик даражасига эга. 8/256ГБ хотирага эга смартфон Dimensity 920 чипида ишлайди. 

200МП асосий камера оптик стабилизация ҳамда автофокус имконятига эга бўлиб, 4К 30 кадр форматда видеога олиши мумкин. Орқа панелдан, шунингдек, 13МП ультракенг ва 2МП сатҳ камералар ўрин олган. Олд панелда эса 32МП селфи камера жойлашган. 

Қурилма Android 12 операцион тизимига асосланган Infinix XOS 12 график қобиғида ишлайди. У икки қисмга ажралган 4,500 мАс сиғимли аккумуляторга эга. Смартфон 180 ватт ThunderCharge технологиясини қўллаб-қувватлайди. Махсус апарат ва дастур юқори қуввланишда смартфонни қизиб кетишини олдини олади. Қувватлагич GaN технологиясидан фойдаланади, бу эса юқори конверсия билан таъминлайди.

Infinix Zero Ultra смартфони Coslight Silver ҳамда Genesis Noir рангларида тақдим этилди. Унинг нархи 520 долларни ташкил қилади. 

Infinix Zero 20

Ушбу қурилма оптик стабилизация ҳамда автофокус функцияларига эга 60МП камера билан жиҳозланган. Бу 60 мегапиксел камерага эга бозордаги илк смартфон бўлди. Смартфон асосан влоггерлар учун мўлжалланган бўлиб, унинг селфи камераси 1440p 30 кадр форматда видеолар олишга қодир. 

Гаджет FHD+ резолюциядаги 6.7 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланган бўлиб, 90 гертс частотада ишлайди. Орқа панелдан Samsung ISOCELL HP2 сенсорли 108МП асосий камера, бундан ташқари, 13МП ультракенг ҳамда 2МП сатҳ камералар ўрин олган. 

Ушбу модель ҳам Android 12 операцион тизимига асосланган XOS 12 график қобиғида ишлайди. Қурилма 4,500 мАс сиғимли аккумулятор эга бўлиб, уни 45 ватт тезликда қувватлаш мумкин. 

Қурилманинг кулранг ҳамда тилла рангдаги турлари мавжуд. 8/256ГБ хотирага эга смартфоннинг нархи 460 еврони ташкил этади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi Smart Band 7 Pro соати тақдим этилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!