Яна бир вилоятда ТАТУ филиали ташкил этилади

  •   DiMaX
  •  755
  •  08.10.2020 08:13

Яна бир вилоятда ТАТУ филиали ташкил этилади

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Тошкент вилоятида филиали ташкил этилади. Бу ҳақда президентнинг «Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни ИТ-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4851-сон қарорида айтиб ўтилган.

ЎҚИНГ: Ўқишга имтиҳонсиз кириш имконини берувчи яна бир танлов жорий этилди

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университети филиали ташкил этилади.

Шунингдек, Республика туман (шаҳар)ларида мавжуд умумтаълим мактаблари негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади.

Шунга кўра, жорий йилда мазкур йўналишда 14 та таянч мактаб, 2021-2023 йилларда эса республика бўйича жами 205 та ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиши белгиланган.

Маълумот учун, бугунги кунда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус, Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона филиаллари фаолият кўрсатади.

Ҳозирда Тошкент вилоятида тўртда давлат ОТМ – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Тошкент давлат аграр университети, Чирчиқ давлат педагогика институти ҳамда Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали фаолият юритмоқда. Шунингдек, Россиянинг МИСиС Миллий технологик тадқиқотлар университети Олмалиқ филиали ҳам талабаларга таҳсил бермоқда.

ЎҚИНГ: Президент фармони: Ҳар бир аҳоли пункти камида 10 Мбит/с.лик интернетга уланади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!