Яна бир Xiaomi смартфони барқарор глобал MIUI 10 билан юз сканерига эга бўлди!

  •   DiMaX
  •  2661
  •  02.11.2018 16:27

Яна бир Xiaomi смартфони барқарор глобал MIUI 10 билан юз сканерига эга бўлди!

Жорий йилда смартфонсозликда энг оммалашган трендлардан бири «кемтик»ли экран, яна бири – юзни таниш орқали қурилмани қулфдан чиқариш функциясидир. «Хитойча Apple» ҳам мана шу каби урфлардан орқада қолмай келаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна иккита смартфони камерасини Mi Mix 3 даражасигача кучайтиряпти!

Xiaomi компаниясининг «арзон флагман»и – Pocophone F1 ўзи «ўйиқ»ли дисплейга эга эди. Куни кеча унга барқарор MIUI 10 асосидаги барқарор прошивка билан қиёфа сканери функцияси ҳам жорий этилди. Шу пайтгача бундай имкониятдан айрим ҳудудлардаги Pocophone F1 эгаларигина фойдаланиб келишаётган эди.

MIUI 10 прошивкасида интерфейс янгиланган, жумладан – экран тепасидан силаб тушириладиган, билдиришномалар ва сўнгги очилган иловалар акс эттириладиган «пардача» Android 9 Pie услубида ишланган. Бироқ прошивканинг ўзи Android 8.1 Oreo талқини асосида тайёрланган.

Дарвоқе, Xiaomi компанияси ушбу смартфони яқинда тақдим этилган OnePlus 6T флагманидан асло қолишмаслигини, тағин арзон туришини эълон қилган. Бу билан ҳам чекланиб қолмасдан, OnePlus 6T савдоси бошланганида яна «қилиқ кўрсатган»...

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг «масхаравий» рекламаси: у OnePlus 6T харидорларига калькулятор тарқатяпти!

Янгиланган MIUI 10 прошивкасига эга бўлгач, Pocophone F1 тизимида табиат товушлари қўлланади, экраннинг пастки қисмидаги стандарт тугмачалардан ташқари, дисплейдаги бармоқ ишоралари орқали бошқариш режимини ҳам ёқиш мумкин. «Сунъий идрок» эса эгасининг смартфондан фойдаланишдаги одатларини ўрганиб, ҳар гал кейинги ҳаракати учун тайёрланиб туради ва натижада тезкорлик янада ошади.

Шунингдек, мазкур смартфон энди орқа фонни хиралаштириш орқали портрет режимида суратга олишни ҳам ўрганган – бунга дастурий таъминот орқали эришилган.

Pocophone F1 учун «ҳаво орқали» турли ҳудудларга босқичма-босқич тарқатиладиган апдейти 592 мегабайт ҳажмга эга. Агарда уни кутишни истамасангиз, мана бу ҳавола орқали прошивка файлини (1.6 гигабайт) юклаб олиб, ўзингиз ўрнатишингиз ҳам мумкин. Аммо бу иш ҳамиша ҳам силлиқ кечавермаслиги боис, аввал смартфондаги барча маълумотлар ва созламаларнинг захира нусхасини яратиб олишни тавсия этамиз.

Дарвоқе, Pocophone F1 флагманининг доимий хотираси 64 гигабайтлик талқинини 2 549 000 сўмга сотиб олиш, 128 гигабайтлигини эса 2 899 000 сўмга харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлашган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 30 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!