Яна битта арзон Galaxy M смартфони видео ва суратларда: тирқишли дисплей ва учталик камера!

  •   DiMaX
  •  2121
  •  24.03.2020 12:42

Яна битта арзон Galaxy M смартфони видео ва суратларда: тирқишли дисплей ва учталик камера!

Жанубий кореялик техногигант яқинда «Ваттомонстр» лақабли Galaxy M21 смартфонини онлайн форматда намойиш этган эди. Энди Samsung мазкур арзон телефонлар туркумининг навбатдаги вакилли тақдимотига тайёргарлик кўрмоқда.

ЎҚИНГ: Спортчимисиз? Унда, Samsung сизга совға беради!

OnLeaks никли инсайдер Pigtou нашри билан ҳамкорликда Samsung Galaxy M туркумидаги янги смартфоннинг айрим хусусиятларини ошкор этувчи рендер суратлари ва видеосини тайёрлаб тарқатди.

Манбага кўра, бу Galaxy M51 бўлади; аммо бу аниқ эмас – Galaxy M41 модели бўлиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, ҳамёнбоп Galaxy A11 тақдим қилинди, лекин...

Кўриб турганингиздек, смартфон бармоқ изи сканерига, уч модулли камерага, қувватлаш ва маълумот ўтказиш учун USB-C портига, қулоқчин тирқишига ва корпуснинг ўнг қиррасида бошқарув тугмачаларига эга.

Ушбу қурилма корпусининг ўлчамлари 162.6х77.5х8.5 миллиметрлик эканлиги айтилмоқда. Унинг текис дисплейи юқори чап бурчагида олд камера учун тирқиш мавжуд.

ЎҚИНГ: «Жонли» тест видеоси: 16 ГБ «оперативка»ли Galaxy S20 Ultra кучлими, ёки атиги 4 ГБлик iPhone 11 Pro Max?

Тахминларга кўра, экран ўлчами диагоналига 6.3 дюймлик. Смартфоннинг “электрон юраги” сифатида эса Snapdragon 720 ёки Snapdragon 662 процессори қўлланади.

Мана, қуйидаги видеода уни батафсил кўрамиз:

Манбага кўра, Galaxy M51 (ёки Galaxy M41) учун 300 доллардан камроқ нарх белгиланади; аммо унинг намойиш санаси ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Энг арзон Samsung смартфони – Galaxy M01 ҳақида Geekbench хушхабар берди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!