Яна битта арзон Nokia смартфони тайёр: жуфт камера, Android 9 ва NFC чипли!

  •   DiMaX
  •  1441
  •  27.12.2018 11:54

Яна битта арзон Nokia смартфони тайёр: жуфт камера, Android 9 ва NFC чипли!

HMD Global компанияси афсонавий брендни «тирилтириб», бир неча моделлардаги смартфонлари ва тугмачали телефонлари билан истеъмолчилар ишончини қозониб улгурди. У беш модулли бош камерага эга Nokia 9 PureView флагманидан ташқари яна битта кучли модел тайёрлагани куни кеча маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Nokia’нинг номаълум флагмани «жонли» суратларда: ромсиз экран ва уч модулли камера!

Булардан ташқари, куни кеча Nokia брендининг яна битта номаълум смартфони АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (FCC) томонидан сертификатланди. FCC маълумотлар базасида ушбу қурилма TA-1124 модел рақами остида рўйхатдан ўтган.

Хусусиятларига қараганда, бу – қулай нархдаги оддий смартфон, аммо катта – 5,99 дюймлик дисплейга эга. Унинг селфи-камераси 8 мегапикселли датчикка, асосий камераси эса қўшалоқ – 13+5 мегапикселлик сенсорлардан иборат.

Номаълум Nokia смартфони саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 439 процессори базасида, 2 гигабайтлик тезкор хотира билан ишлайди. Унинг доимий хотираси 32 гигабайтлик, яна microSD туридаги хотира картаси қўйиш мумкин.

Аккумулятори 3400 мА/соатлик бўлган янги гаджет Bluetooth 5.0 ҳамда NFC модулларига эга – бунақаси арзон смартфонларда кам учрайди. Android 9.0 Pie операцион тизими бошқаруви остида ишлайдиган ушбу Nokia телефони CES 2019 кўргазмасида расман тақдим этилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Диққат, Terashop.uz’га Nokia X6 2018’нинг янги партияси келди, шу ва бошқа Nokia телефонлари нархлари билан танишинг! (2018 йил 5 декабрь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!