Яна битта лойиҳа «Google қабристони»га кетяпти

  •   DiMaX
  •  644
  •  20.05.2019 15:35

Яна битта лойиҳа «Google қабристони»га кетяпти

Жорий йилнинг апрель ойи бошида Google компанияси ўзининг учта лойиҳасини ёпаётгани ҳақида хабар бергандик. Энди эса 2015 йили тақдим этилган Jump VR платформа ҳам уларнинг ортидан йўл олди.

ЎҚИНГ: Google яна учта маҳсулотини ўз «қабристон»ига жўнатди

Jump VR платформаси ўн олтита GoPro камерасидан иборат конструкцияни ҳамда виртуал реаллик учун контент яратувчи махсус дастурий таъминотни ўз ичига олган эди. Афтидан, унинг учун талаб кўнгилдагидек бўлмаган.

Хабарга кўра, 26 июнда компания Jump орқали суратга олинган материалларни қайта ишлаш учун қабул қилишни тўхтатади. 28 июндан эса мазкур лойиҳа маълумотларини ва профилларни йўқ қила бошлайди.

Google’нинг таъкидлашича, Jump VR платформаси тақдимотидан ҳозиргача ўтган вақт мобайнида бозорда муқобил маҳсулотлар кўпайди ва унга талаб пасайиб кетган.

ЎҚИНГ: «Google қабристони»га бир назар: унда нималар «дафн этилган»?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!