Яна битта соҳа ходимларига дрондан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

  •   DiMaX
  •  839
  •  16.07.2020 15:28

Яна битта соҳа ходимларига дрондан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги янги таҳрирдаги «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Бу ҳақда Sof.uz нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Сирдарёда 750 долларга дрон сотаётган фуқаро ушланди

Унда қатор янгиликлар кўзда тутилган. Жумладан, ОАВ фото ва видеоматериалларни тайёрлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатнома олиш орқали тегишли давлат органи томонидан белгилаб берилган ҳудудларда, қирқ метргача бўлган баландликда, вазни уч килограммдан зиёд бўлмаган учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, лойиҳада рўйхати қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган тегишли кўрсаткичлар билан суратга олиш тақиқланган ҳудудлардан ташқари жамоат жойлари, бино ва иншоотларни ҳеч қандай чекловларсиз фото ва видео тасвирга олиш ҳуқуқи, ОАВлар устав фондида чет эл инвестицияларининг улушини ўттиз фоиздан қирқ тўққиз фоизгача оширишга рухсат берилмоқда.

ЎҚИНГ: ДХХ ушлаган дрон чегарадан нима олиб ўтаётган эди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!