Яна бўлмади: Samsung Galaxy Fold учун олинган буюртмаларни бекор қилишмоқда

  •   DiMaX
  •  604
  •  15.06.2019 10:06

Яна бўлмади: Samsung Galaxy Fold учун олинган буюртмаларни бекор қилишмоқда

Жанубий кореялик гигант инқилобий гаджети – Galaxy Fold дисплейидаги носозлик туфайли хатосини тан олиб, узр сўрашга мажбур бўлганди. Кейин компания сотувга қўйилган барча буклама смартфонларини қайтариб олган, яқинда эса қайта савдога чиқариши айтилган эди.

ЎҚИНГ: Иккинчи уриниш: Samsung Galaxy Fold ҳам Huawei Mate X билан бир вақтда сотувга чиқади

Гарчи Samsung шу ойда Galaxy Fold’ларини қайта тақдим этиб, июлда яна сота бошлаши ҳақида хабарлар кўпайган бўлса-да, аслида вазият чатоқроқ, шекилли. Аввалроқ йирик Best Buy дўконлар тармоғи ушбу смартфон учун аввалдан олинган буюртмаларни бекор қилган эди. Энди эса AT&T уяли алоқа оператори ҳам шундай йўл тутаётгани маълум бўлди.

Олдиндан буюртма расмийлаштирган мижозларига AT&T компанияси хат жўнатмоқда: унда Samsung мазкур инновацион қурилмасининг чиқарилишини жуда чўзиб юборгани тушунтирилган. Натижада бу масаланинг энг мақбул ечими – компенсация тўлаб бериш бўлаётир, деб ҳисоблайди оператор.

ЎҚИНГ: Galaxy Fold ғилофини Samsung яна битта смартфон нархида сотади!

Шундай қилиб, аввалдан буюртма расмийлаштирган мижозларига AT&T қўшимча бонус сифатида 100 долларлик чегирма карталари ҳам тақдим этаётир. Samsung Galaxy Fold учун тўланган пуллар 60 кун ичида қайтарилади, чегирма карталари эса AT&T мижозининг тўлов ҳисобига ўтказиб берилади.

Хулласи калом, Samsung барибир Galaxy Fold билан инқилоб қила олмади, энди унинг иккинчи уриниши қачон амалга оширилиши ҳам номаълум бўлиб турибди. Компаниянинг ҳозиргача глобал савдога чиққан айрим телефонларини эса атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Galaxy A’ларнинг бари арзонлашди – Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 10 июнь)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.