Яна икки техногигант компания Россия бозорини тарк этди

Яна икки техногигант компания Россия бозорини тарк этди

Дунёдаги энг йирик яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчи Intel ва AMD компаниялари Россиянинг Украинага бостириб кириши сабаб бошқа давлат томонидан қўлланилаётган санкцияларга қўшилган ҳолда Россия ва Белорусия давлатларига ўз маҳсулотларини етказиб бериш ва сотишни тўхтатганлигини маълум қилишди. 

"Америка Қўшма Штатлари ва бошқа давлатлар томонидан Россияга нисбатан киритилган санкцияларга асосланиб, ҳозирда AMD маҳсулотимизни Россия ва Беларусга сотиш ва тарқатишни тўхтатмоқда." дея хабар берган AMD Tom's Hardware нашрига берган баёнотида. 

Intel компанияси ҳам ўз расмий сайтида: "Intel Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралайди ва биз Россия ва Белоруссиядаги мижозларга барча жўнатмаларни етказиб беришни тўхтатдик." деб хабар қолдирган. 

ЎҚИНГ: Россияликлар энди "тишланган олма" сотиб олишолмайди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!