Яна интернет тўғрисида

Яна интернет тўғрисида

Келинг янгиликлардан бир зумга танаффус қилиб, бизни монитор қаршисига михлашга мажбур қилган ХХ асрнинг энг ажойиб ихтироларидан бўлмиш интернет тўғрисида билганларимизни ўртоқлашамиз.

1995 йилда машҳур америка журналисти Луи Джоральдо “Newsweek” журналида “Интернет – рекламалар уюмидан бошқа нарса эмас” деган.

XXI асрнинг бошида эскимослар глобал тармоқ билан танишди ва “интернет” атамасини ўз тилига ўгиришга эҳтиёж туғилди. Экспертлар “ikiaqqivik’ “, яъни, “қатламлараро сайр” деган вариантни таклиф қилди. Илгари шомон (туб аҳоли руҳонийси) бирор масалага ечим излаш мақсадида “замон ва макон аро сайр” қилганини ифодалашда бу сўз қўлланган.

Россияда 30 сентябрда Интернет куни нишонланади.

2013 йилнинг июнь ойида Кубада кенг омма учун биринчи марта интернет-кафе очилган.

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғининг барча саҳифаларини кўриб чиқиш учун бир одамга 1000 йил керак.

Ҳар куни жўнатиладиган хатларнинг 80 фоизи спамдир.

Интернетда энг биринчи қайддан ўтган домен sуmbоlісs.соm

Ҳар дақиқада интернетда 75дан ортиқ домен рўйхатга олинади

New-Yorkдаги интернет-кафеда 600дан ортиқ компьютер бор. 2000 йилда очилган бўлиб,  дунёдаги энг катта интернет-кафе номига даъвогар.

Ҳар куни интернетга бир ярим миллиарддан ортиқ фойдаланувчи ташриф буюради

Ҳар дақиқада YouTube видеохостингига 20 соатда ортиқ видеоролик юкланади. YouTubeга энг биринчи юкланган видеоролик номи “Мен зоопаркдаман”

1994 йилда интернетдаги энг биринчи реклама пайдо бўлган. Бу ҳамма сайтларда учратадиганимиз – оддий баннер эди.

Ҳар ойда биз ёқтирган Facebook саҳифаларига фойдаланувчилар 3,5 млрд расм жойлайди.

Google компаниясининг серверлари ҳар ойда 40 млрддан ортиқ қидирув сўровларига жавоб беришга қудрати етади.

XVIII  асрда яшаган ўртача одам умри давомида тўплаган барча ахборот бугунги кундаги янгиликлар сайтининг бир ҳафталик лентасига жо бўлади.

Ҳар йили интернетда жойлашган ахборот ҳажми икки баробарга ортяпти.

Интернет фойдаланувчиларининг деярли ярми монитор ва телевизорни биргаликда кузатишади.

Интернет фойдаланувчиларининг тўртдан уч қисми эркаклардир.

Интернетдаги барча маълумотларни 200 млн (Blu-Ray) дискка жойласа бўлади (2012 йил маълумоти).

45 ёшдан кичик бўлганлар интернетнинг асосий аудиториясини ташкил этади. Бу ёшдан ҳатлаганлар эса, кўпинча, интернетдан иш ва ўйин мақсадида фойдаланишади.

Агар инсон бир суткада 18 соатдан ортиқ вақтини интернетда ўтказса, у “интернет қарамлиги”га чалинган бўлади. Бундан халос бўлиш учун кунига 2-4 соат тоза ҳавода сайр қилиш зарур.

Экспертлар билдиришича, корейслар ва японлар жаҳондаги энг тезкор интернетдан фойдаланишади. Кунчиқарликларда оптик толали кабеллар кенг тарқалган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!